Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиқулов Бунёдбек Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли ўйин амплуасига қараб ёш футболчиларнинг антропогенетик мезонлари ва жисмоний тайёргарлиги асосида истиқболини башоратлаш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1473.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна, биология фанлари номзоди, профессор. 
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Илдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Набиев Тимур Эрикович, педагогика фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли ўйин амплуасига қараб ёш футболчиларнинг антропогенетик мезонлари ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари асосида истиқболини башоратлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
футболчиларнинг турли ўйин амплуаси бўйича ўқув машғулот ва спорт такомиллашув гуруҳларидаги истиқболини башоратлаш учун ёшига қараб ретест натижалари антропометрик ўлчовлар ва умумий жисмоний тайёргарликни аниқловчи тестларни солиштириш орқали модел кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
дерматоглифик белгиларидан бармоқ изларидаги умумий қирралар сони юқори кўрсаткичларга эга бўлган футболчиларда қисқа ва ўрта масофага югуришда тезкорлик сифатини ривожлантириш имконияти юқори эканлиги аниқланган;
футболчиларнинг спорт такомиллашув босқичида ўтказилаётган машғулот жараёнларини коррекциялаш мақсадида аэроб-анаэроб йўналишли юкламаларни интенсив қўллашда чизиқли тезликни ривожлантиришга қаратилган моксимон югуриш турлари билан тўсиқлар оралиғида масофа тенг бўлган ва тенг бўлмаган ҳолатда спринтер югуриш каби машқларни киритиш орқали истиқболини босқичли назорат қилиш имконияти кенгайтирилган;
ёш футболчилар тайёргарлигини ирсийланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда морфометрик ва организмни энергия билан таъминловчи тизимларнинг мажмуали текшириш усулларини машғулот жараёнига киритиш ҳисобига истиқболини башорат қилишда информатив ахборот олиш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли ўйин амплуасига қараб ёш футболчиларнинг антропогенетик меъзонлари ва жисмоний тайёргарлиги орқали истиқболини башоратлашдан олинган натижалар асосида:
футболчиларнинг турли ўйин амплуаси бўйича ўқув машғулот ва спорт такомиллашув гуруҳларидаги истиқболини башоратлаш учун техник-тактик маҳоратини маълум ёшга ва даврга келиб ўзгаришидан келиб чиқиб ретест натижалари орқали модел кўрсаткичлари “Жисмоний тарбия ва спорт (Футбол)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғига асосан 356-053 рақамли гувоҳнома). Натижада футболчиларни саралаш ва танлаб олиш имконияти 12 % га яхшиланган;
ёш футболчиларнинг антропогенетик мойиллигини ҳисобга олган ҳолда дермотоглифик белгилардан умумий қирралар сони юқори кўрсаткичларга эга бўлган футболчиларда тезкорлик сифатини ривожлантириш бўйича таклифлар Насаф футбол академияси ўқув машғулот жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги 03-17-02/11816-сон далолатномаси). Натижада футболчиларни тезкорлик сифатини ривожлантириш имконияти 16 % га яхшиланган;
футболчиларнинг спорт такомиллашув босқичида ўтказилаётган машғулот жараёнларини коррекциялаш мақсадида уларнинг физиологик кўрсаткичлари ҳисобга олиниб аэроб-анаэроб йўналишли юкламаларни интенсив қўлланилиши бўйича таклифлар “Насаф“ футбол Академиясида ва Қарши Олимпиа заҳиралари коллежи ўқув машғулот жараёнларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги 03-17-02/11816-сон далолатномаси). Натижада футболчиларни истиқболлилигини аниқлаш имконияти 10-16 % га яхшиланган;
ёш футболчилар тайёргарлигини ирсийланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда морфометрик ва организмни энергия билан таъминловчи тизимларнинг мажмуали текшириш усуллари Қашқадарё вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги 03-17-02/11816-сон далолатномаси). Натижада футболчиларни тайёргарлиги бўйича инфарматив ахборот олиш имконияти 12-14 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish