Sayt test rejimida ishlamoqda

Миржамолов Мехриддин Хайриддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълимда паралимпия бўйича спортчилар тайёрлаш тизимини педагогик назорат қилишнинг илмий методик асослари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Ped287.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий маслаҳатчи: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Илдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Кучкаров Атабек Ахматваевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ўқув юртларида паралимпия бўйича спортчилар тайёрлаш тизимида педагогик назорат қилишнинг самарадорлигини назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ногирон ва жисмоний имконияти чекланган шахсларни олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда асосий нозологияларнинг барча турларини қамраб олишга йўналтирилган педагогик назорат тизими (меъёрий талаблар ва имтиҳон топширишни баҳолаш мезонлари) ишлаб чиқилган;
паралимпиячиларни оғир нозологиялари учун (мия фалажида турли шикастланиши бўлган шахслар) ҳаракатланиш вақтида гавда ҳолатини ўзгариши билан динамик таянч реакция йўналиши ва мазкур йўналиш шартлари учун қулай бўлган тезланиш имкониятлари тайёргарликни турли вақтларида педагогик назорат қилиш ҳисобига ҳаракат имкониятлари тўғрисида аниқ ва тезкор маълумот олиш имконияти кенгайтирилган;
бир қўл ва бир оёқ нозологиясида ҳаракат аппаратининг актив кучлари (мия фалажи билан боғлиқ нозологияларда) ўқув машғулот жараёнининг турли босқичларида максимал концентратик куч кўрсаткичларини аниқлаш ҳисобига паралимпиячиларнинг тайёргарлигини педагогик назорат қилиш имконияти кенгайтирилган;
циклик ва ациклик спорт турлари билан шуғулланувчи паралимпиячиларнинг ҳаракат узлуксизлигини таъминлашда тайёргарлик даражаси бўйича кўплаб функциялар орқали ишончли маълумотлар берувчи кинематик имкониятларни аниқлаш асосида машғулотлар жараёнини ташкил этишдаги камчиликларни бартараф этиш методикаси такомиллаштирилган;
параспортчиларнинг ҳар хил спорт турларидаги машғулот юкламаларини кундалик ҳаракат фаолиятига таъсир даражаси фазовий вақт тавсифларини аниқлаш орқали спортчининг координацион боғлиқлигини ошириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Параспорт турларининг турли тайёргарлик циклларида педагогик назорат қилишнинг илмий услубий асослари бўйича ўтказилган педагогик тажрибалар давомида олинган илмий натижалар асосида: 
ногирон ва жисмоний имкониятлари чекланган шахсларни олий маълумот олишлари учун ишлаб чиқилган  асосий нозологияларнинг барча турларини қамраб олишга йўналтирилган меъёрий талаблар ва имтиҳон топширишни баҳолаш мезонлари “Адаптив жисмоний тарбия ва спорт” ихтисослиги бўйича ўқув жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кузатув кенгашининг 2022 йил 27 июлдаги 01-13/22 сон навбатдан ташқари йиғилиши баёни). Натижада, ногирон ва имконияти чекланган шахсларни олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун ижодий меъёрлар яратилган;
паралимпиячиларни оғир нозологиялари учун (мия фалажида турли шикастланиши бўлган шахслар) ҳаракатланиш вақтида гавда ҳолатини ўзгариши билан динамик таянч реакция йўналиши ва мазкур йўналиш шартлари учун қулай бўлган тезланиш имкониятлари тайёргарликни турли вақтларида педагогик назорат қилиш ҳисобига ҳаракат имкониятлари тўғрисида аниқ ва тезкор маълумот олиш бўйича таклифлар «Адаптив жисмоний тарбия ва спорт» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан 166-019 рақамли гувоҳнома). Натижада, спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигини машғулот ва мусобақа жараёнида педагогик назорат қилиш имконияти 16-18 % га яхшиланган;
параспортчиларни бир қўл ва бир оёқ нозологиясида ҳаракат аппаратининг максимал концентратик куч кўрсаткичларини тайёргарликни турли даврларида аниқлаш орқали кейинги машғулот юкламаларини танлаш юзасидан таклифлар “Адаптив жисмоний тарбия ва спорт” ихтисослиги бўйича тренировка ва мусобақа жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 5 августдаги 06-13/4405-сон маълумотномаси). Натижада, максимал концентратик куч кўрсаткичлари асосида машғулотларни такомиллаштириш услубияти 12%га яхшиланган;
циклик ва ациклик спорт турлари билан шуғулланувчи паралимпиячиларнинг ҳаракат узлуксизлигини таъминлашда тайёргарлик даражаси бўйича кўплаб функциялар орқали ишончли маълумотлар берувчи кинематик имкониятларни аниқлаш асосида машғулотлар жараёнини ташкил этишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар «Адаптив жисмоний тарбия ва спорт» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан 166-019 рақамли гувоҳнома). Натижада, параспортчиларнинг кинематик имкониятлари 12-14 % га яхшиланган;
параспортчиларнинг ҳар хил спорт турларидаги машғулот юкламаларини кундалик ҳаракат фаолиятига таъсир даражаси фазовий вақт тавсифларини аниқлаш орқали координацион боғлиқлигини ошириш имконияти бўйича таклифлар «Адаптив жисмоний тарбия ва спорт» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан 166-019 рақамли гувоҳнома). Натижада спортчиларнинг мусобақаларга тайёрлаш имконияти 18-20 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish