Sayt test rejimida ishlamoqda

Иштаев Жавлон Мавлонбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг тезкор-куч қобилиятларини ривожлантиришнинг илмий-методик йўллари (ўрта мактаб мисолида)”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Ped205.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Алламуратов Шухратилла Инноятович, биология фанлари доктори, доцент; Сатторов Эркин Ниязметович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб ўқувчиларининг портлаш қобилиятини ривожлантириш ва табақалаштирилган меъёр талабларини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг вертикал сакраш катталигини ошириш учун “СПОРК” мосламасидан фойдаланиб машғулотлар жараёнига ҳафтасига икки кун беш марта мақсадли сакраш машқини киритиш ҳисобига мотивацион ҳолатни ошириш, диққатни жамлаш, иродавий зўр беришда кам куч, кам вақт сарфлаб юқори даражада ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш имконияти кенгайтирилган;
 мактаб ёшидаги спорт билан шуғулланмайдиган ўқувчиларнинг жисмоний ривожланниш  имкониятларини (семиз, озғин, бўйи баланд ва паст бўлган) инобатга олган ҳолда барча синфлар учун оммавий,  ҳаммабоп,  вертикал сакраш қобилияти жисмоний сифатларининг даражаси бўйича кенгайтирилган меъёр талабларини ишлаб чиқиш ҳисобига спортга дастлабки саралаш имконияти такомиллаштирилган;
мактаб ёшидаги турли спорт билан шуғулланадиган ўғил ва қиз болаларнинг жисмоний имкониятларидан келиб чиқиб, барча синфлар учун вертикал сакраш қобилиятининг индивидуал психологик хусусиятларига мос табақалаштирилган меъёрларини ишлаб чиқиш ҳисобига уларнинг истиқболини белгилаш имконияти такомиллаштирилган; 
вертикал сакраш қобилиятини мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг индивидуал психофизиологик сенситив даврлари бошланғич, ўрта ва юқори синфларда уларнинг жисмоний ва функционал супертикланиш  фазаларини ҳисобга олган ҳолда организм тизимларининг имкониятлари  кенгайтирилган; 
мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг портлаш қобилият кўрсаткичлари тоғли ва шаҳар ҳудудлар бўйича вертикал сакраш машғулотлари орқали оддий реакция кўрсаткичларининг сенсор, нейтрал ва мотор лаҳзаларини фарқлаш ҳисобига тезкор қайта ахборот олиш имкониятлари оширилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг портлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида табақалашган меъёр талабларини ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг вертикал сакраш катталигини ошириш   учун “СПОРК” мосламасидан фойдаланиб машғулотлар жараёнига ҳафтасига  икки  кун беш марта  мақсадли сакрашни киритиш ҳисобига мотивацион ҳолатини ошириш, диққатни жамлаш, иродавий зўр беришда кам куч, кам вақт сарфлаб юқори даражада ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тихимидаги ташкилотлар фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 03-17-02/12413-сон маълумотномаси). Натижада уларнинг спорт махоратига эришиш даври 2 баробарга қисқарган;
мактаб ёшидаги спорт билан шуғулланмайдиган ўқувчиларнинг жисмоний ривожланниш  имкониятларини (семиз, озғин, бўйи баланд ва паст бўлган) инобатга олган ҳолда барча синфлар учун оммавий,  ҳаммабоп,  вертикал сакраш қобилияти жисмоний сифатларининг даражаси бўйича кенгайтирилган меъёр талабларини ишлаб чиқиш ҳисобига спортга дастлабки саралаш имконияти такомиллаштирилганлиги хусусмдаги тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тихимидаги ташкилотлар фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 03-17-02/12413-сон маълумотномаси). Портлаш қобилиятни ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилди ва амалиётга тавсия этилди натижада уларнинг жисмоний тайёргарлиги 16% га яхшиланган;
мактаб ёшидаги турли спорт билан шуғулланадиган  ўғил ва қиз болаларнинг жисмоний имкониятларидан келиб чиқиб,  барча синфлар учун  вертикал сакраш қобилиятининг индивидуал психологик ҳусусиятларига мос табақалаштирилган меъёрларини ишлаб чиқиш ҳисобига уларнинг истиқболини белгилаш имконияти такомиллаштирилганлигига оид янгилик Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тихимидаги ташкилотлар фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 03-17-02/12413-сон маълумотномаси). Ўзаро спорт турлари бўйича портлаш қобилиятни ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилди ва амалиётга тавсия этилди, натижада уларнинг жисмоний тайёргарлиги 16% яхшиланган; 
вертикал сакраш қобилиятини мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг индивидуал психофизиологик сенситив даврлари бошланғич, ўрта ва юқори синфларда уларнинг жисмоний ва функционал супертикланиш  фазаларини ҳисобга олган ҳолда организм тизимларининг имкониятлари кенгайтирилганлиги, мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг портлаш қобилият кўрсаткичлари   тоғли ва шаҳар ҳудудлар бўйича вертикал сакраш машғулотлари орқали  оддий реакция кўрсаткичларининг сенсор, нейтрал ва мотор лаҳзаларини  фарқлаш ҳисобига тезкор қайта ахборот олиш имкониятлари оширилганлиги юзасидан хулосалар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тихимидаги ташкилотлар фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 03-17-02/12413-сон маълумотномаси). Натижада ўрта синф ўқувчиларининг жисмоний қобилиятлари 17% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish