Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Миролим Аҳмадовичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш асосида талабаларнинг мустақил таълим олиш методикасини такомиллаштириш (Ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2892.
Илмий раҳбар: Узаков Заир, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Акмал Раззоқович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат педагогика инситути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим ресурслари ёрдамида талабаларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантириш тушунчаси электрон манбалардан  керакли маълумотларни танлаш, улардан унумли фойдаланиш ҳамда мустақил таълимни англаган ҳолда ташкил этиш фаолиятларига педагогик рефлексиянинг ўз-ўзини англаш, ўз устида ишлаш, ўз-ўзига баҳо бериш каби компонентларини киритиш асосида аниқлаштирилган; 
талабаларда мустақил таълим олиш кўникмаларини, таянч билимларни  шакллантирувчи электрон таълим ресурсларининг компьютер тренажёрлари, имитацион ўйинлар, кроссвордлар, мультимедиа тақдимотлари, электрон тестлар каби мотивацион ва дидактик имконияти ҳамда рефлексив кўникмаларни шакллантиришда ўзини-ўзи таҳлил қилиш, фаолиятни ва унинг натижаларини назорат қилишнинг педагогик имконияти аниқлаштирилган;
талабаларда электрон таълим ресурслари ёрдамида мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантириш модели унинг мазмуний-таркибий блокидаги йўналтириш, праксиологик, натижавийлик босқичларида амалга ошириладиган ташкилий, ахборот-таҳлилий, рефлексив шаклларни киритиш орқали   такомиллаштирилган;
талабаларда виртуал таълим муҳитида мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантириш методикаси порталлар ва сайтлар орқали таълим олиш жараёнини автономлаштириш ва мустақил таълим топшириқларини он-лайн бажаришнинг индивидуаллиги, узлуксизлиги ва амалиёт билан боғлиқлиги тамойиллари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш асосида талабаларнинг мустақил таълим олиш методикасини такомиллаштириш (Ахборот технологиялари фани мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантириш тушунчаси электрон манбалардан  керакли маълумотларни танлаш, улардан унумли фойдаланиш ҳамда мустақил таълимни англаган ҳолда ташкил этиш фаолиятларига педагогик рефлексиянинг ўз-ўзини англаш, ўз устида ишлаш, ўз-ўзига баҳо бериш каби компонентларини киритиш асосида аниқлаштирилганлигига оид хулосалардан “Ахборот технологиялари” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-буйруи билан тасдиқланган, гувоҳнома №388/11-229). Натижада, талабаларнинг Ахборот технологиялари фанидан бажарадиган мустақил ишлари мазмунан бойитилган;
талабаларда мустақил таълим олиш кўникмаларини, таянч билимларни  шакллантирувчи электрон таълим ресурсларининг компьютер тренажёрлари, имитацион ўйинлар, кроссвордлар, мультимедиа тақдимотлари, электрон тестлар каби мотивацион ва дидактик имконияти ҳамда рефлексив кўникмаларни шакллантиришда ўзини-ўзи таҳлил қилиш, фаолиятни ва унинг натижаларини назорат қилишнинг педагогик имкониятига оид ҳамда талабаларда виртуал таълим муҳитида мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантириш методикаси порталлари ва сайтлари орқали таълим олиш жараёнини автономлаштириш ва мустақил таълим топшириқларини он-лайн бажаришнинг индивидуаллиги,  узлуксизлиги ва амалиёт билан боғлиқлиги  тамойиллари асосида такомиллаштирилганлигига оид тажрибалардан маълумотлардан И-ХТ-0-119929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2022 йил 15 сентябрдаги 230-сон маълумотномаси). Натижада электрон дарсликларнинг педагогик имкониятларини таълим мазмунига кўра оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish