Sayt test rejimida ishlamoqda

Тайлаков Умид Кувандиковичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ўқув фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш (10-синф «Информатика ва ахборот технологиялари» фанини ўқитиш  мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3155.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибраимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор; Узаков Заир, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ўқув фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан дарсдан ташқари ўқув фаолиятини ташкил этишда ўқувчиларнинг ижодий фаоллик, фикрлаш кўникмаси ва ахборот коммуникация технологияларига оид компетенциялари маълумотлар базасини визуал тасвирлаш имкониятларига устуворлик бериш, лойиҳалаш ва объектга йўналтирилган янги тасаввурлар ғоя, фикрлар уйғотувчи муҳитни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
10-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ўқув фаолиятини ташкил этиш босқичлари ўқув фаолияти мустақил ижодий имкониятлари ахборот тизимларини қуриш тамойиллари, мантиқий маълумотлар моделини босқичма-босқич кенгайтириш ва касбий яратувчанлик параметрларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан синфдан ташқари ишларни ташкил этишга доир компетенцияларини шакллантириш методикаси мотивацион, ижодкорлилик технологияларини ҳамда on-line ва off-line режимли тезкор диагностикасини информатика таълимига адаптив йўналтиришнинг ташкилий тузилмавий жараёнини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан малакаларини ривожлантиришнинг методик тузилмаси визуал таълим шароитида интерфаол методлар ва тузилмавий дидактик ўқув воситалари билан қайта алоқани ўрнатиш, ўқувчининг мотивациясини ошириш ва уларни мотивацион ривожлантиришни таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синф информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ўқув фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“Информатика  ва  ахборот  технологиялари”  фанидан  дарсдан  ташкари  ўқув фаолиятини ташкил этишда ўқувчиларнинг ижодий фаоллик, фикрлаш куникмаси ва  ахборот  коммуникация  технологияларига  оид  компетентлиги  шакллантириш технологиялари  замонавий  ўқув  воситалари  асосида  такомиллаштиришга  оид тавсиялар Ф1-ХТ-0-16955-ракамли «Телекоммуникатив тизимни глобаллаштириш шароитида  мактаб  ўқувчиларини  ахлокий  тарбиялашнинг  фундаментал муаммолари»  мавзусидаги  фундаминтал  лойихасини  бажаришда фойдаланилган (Тошкент  давлат  педагогика  университетининг 2022 йил 22 апрелдаги 02-07-1125/04-сон  маълумотномаси). Натижада  “Информатика  ва  ахборот  технологиялари”  фанидан  ўқувчиларнинг ижодий  фаоллик,  фикрлаш  куникмасини  замонавий  ўқув  воситалари  асосида такомиллаштириш имконияти оширилган;
10-синф  “Информатика  ва  ахборот  технологиялари”  фанидан ўқувчиларнинг  дарсдан  ташқари  ўкув  фаолиятини  ташкил  этиш  боскичлари (репродуктив,  продуктив,  кисман-изланишли,  ижодий)  ва алгоритмлари  ахборот-таълим  муҳитлари  асосида  такомиллаштириш  буйича  маълумотлар  А 1-Х Т-0-14297-ракамли  «Бошлангич  синфларда  математика  фанини  укитишда  ахборот технологияларидан фойдаланишнинг назарий ва услубий асослари» мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда  фойдаланилган (Тошкент  давлат  педагогика  университетининг  2022  йил 22 апрелдаги  02-07-1125/04-сон маълумотномаси). Натижада “Информатика ва ахборот  технологиялари”  фанидан  ўқувчиларнинг  дарсдан  танщари  ўқув фаолиятини  ташкил  этиш  боскичлари  ва  алгоритмларини  такомиллаштиришга шароит яратилган;
мустақил  ўқув  фаолиятида  ўқувчилар  билимини  тезкор  диагностикаси ҳамда  масалаларнинг  дастурлаш  натижаларни  таҳлил  этишнинг  онлайн режимига  мослаштирилган  тизимларини  ишлаб  чиқиш  юзасидан  олинган натижалар  Ф1-ХТ-0-16955-ракамли «Телекоммуникатив  тизимни  глобаллаштириш  шароитида  мактаб  ўқувчиларини аҳлоқий тарбиялашнинг фундаментал муаммолари» мавзусидаги  фундаментал лойиҳасини бажаришда  фойдаланилган (Тошкент  давлат  педагогика  университетининг 2022 йил 22 апрелдаги  02-07-1125/04-сон  маълумотномаси). Натижада  ўқувчилар билимини тезкор диагностикаси ҳамда масалаларнинг дастурлаш натижаларини тахлил этишнинг онлайн  режимига  мослаштирилган  тизимларини  ишлаб  чикиш  самарадорлиги ошган;
“Информатика  ва  ахборот  технологиялари”  фанидан  мустакил  ўқув фаолиятини ташкил этишга йуналтирилган интерфаол методлар, электрон таълим ресурслари ва педагогик диагностик дастурий воситалари асосида ўқувчиларнинг малакаларини  ривожлантиришга  оид  илмий-методик  тавсиялар  И-ОТ-2019-8 «Умумий урта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги  авлод  электрон  ўқув-методик  кулланмаларини  яратиш  ва  ўқув  жараёнига жорий  этиш»  мавзусидаги  инновацион  лойихасини  бажаришда  фойдаланилган (Тошкент  давлат  педагогика  университетининг 2022  йил 22 апрелдаги 02-07-1125/04-сон маълумотномаси). “Информатика  ва  ахборот  технологиялари”  фанидан  ўқувчиларнинг  дарсдан ташқари ўқув фаолиятини ташкил этиш самарадорлиги ошган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish