Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнова Хилола Азаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тил таълимига интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг лингвистик кўникмаларини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси  (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам:B2022.4.PhD/Ped2431.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашева Шахло Шукурлаевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади тил таълимига интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг лингвистик кўникмаларини шакллантириш методикасига доир  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик кўникмаларини шакллантириш босқичлари тил таълимига интегратив, прагматик, ижтимоий-маданий ёндашувларга кўра ўқитиш жараёнига ижодий-коммуникатив, нутқий-дидактик омилларни  интенсив қўллаш асосида аниқланган; 
тил таълимига интегратив ёндашувнинг дидактик таъминоти ўқувчиларнинг табиий ривожланганлик имкониятлари, билиш эҳтиёжларига доир технологиялар, потенциал боғланиш манбалари (аутентик ўқув материаллари мазмунини англаш, тушуниш, консолидация)ни аниқлаш асосида такомиллаштирилган; 
тил таълимида ўзаро боғлиқ горизонтал ва вертикал ёндашувлар (ички ва ташқи тизим яхлитлиги) таркибига тиллараро хариталар, луғатлар устида ишлаш, таққослаш, шарҳлаш, дидактик ўйинлардан “Ҳозиржавоблик” ўйини, “Эврика” ўйини, “Умумий жисмонан жавоб бермоқ”- Total Physical Respond”, “Rolli ijro”-“Role play” каби ўқувчиларнинг лингвистик кўникмаларини шакллантирувчи методлар таклиф этилган;
ўқувчиларнинг лингвистик кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилий-методик компонентлари педагогик ҳамкорлик, индувидуаллик, узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига, транспозиция ва интерференция ҳодисалари иерархиясига амал қилиш орқали исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тил таълимига интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг лингвистик кўникмаларини шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик кўникмаларини шакллантириш босқичлари тил таълимига интегратив, прагматик, ижтимоий-маданий ёндашувлар орқали ўқитиш жараёнига ижодий-коммуникатив, нутқий-дидактик омилларни  интенсив қўллаш тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 25 февралдаги 36/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг тил таълими, она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси ҳақидаги фикрлар билан бойитилишига эришилган.
ўқувчиларнинг лингвистик кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилий-методик компонентлари педагогик ҳамкорлик, индувидуаллик, узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига, транспозиция ва интерференция ҳодисалари иерархиясига амал қилишга доир таклиф ва тавсиялар Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 5-, Кармана туманидаги 4-, Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги 21-, 66-, Бухоро вилояти Ғиждувон шаҳридаги 14-, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 262- умумий ўрта таълим мактабларининг  5-9 синфларида амалиётга татбиқ этилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 6 июндаги 01/11-01/6-830-сон маълумотномаси). Натижада дарс жараёнида хариталар билан ишлаш, дидактик ўйинларни уюштириш ҳамда луғат устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга эришилган;
тил таълимига интегратив ёндашувнинг дидактик таъминоти ўқувчиларнинг табиий ривожланганлик имкониятлари, билиш эҳтиёжларига доир технологиялар, потенциал боғланиш манбалари (аутентик ўқув материаллари мазмунини англаш, тушуниш, консолидация)ни аниқлаш тўғрисидаги фикрлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 25 февралдаги 36/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий қисмининг фикрлар билан бойитилишига эришилган; 
тил таълимида ўзаро боғлиқ горизонтал ва вертикал ёндашувлар (ички ва ташқи тизим яхлитлиги) таркибига тиллараро хариталар, луғатлар устида ишлаш, таққослаш, шарҳлаш, дидактик ўйинлардан “Ҳозиржавоблик” ўйини, “Эврика” ўйини, “Умумий жисмонан жавоб бермоқ”- Total Physical Respond”, “Rolli ijro”-“Role play” каби ўқувчиларнинг лингвистик кўникмаларини шакллантирувчи методлар  тўғрисидаги мулоҳазаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг дарсликларини ишлаб чиқиш ва уларни кенг миқёсда тарқатиш ишларини жонлантириш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг 2022 йил 29 августдаги 121-сон маълумотномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг лингвистик кўникмалари ортишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish