Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанова Раъно Хандамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Институционал ва спонтан нутқда мурожаат шакллари», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1203.
Илмий раҳбар: Эрназарова Манзура Сапарбоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Абузалова Мехринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги институционал ва спонтан дискурсда мурожаатнинг структур, вазифавий, коммуникатив-прагматик табиатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
институционал дискурсда она ва бола, устоз ва шогирд, шифокор ва бемор, ҳуқуқ-тартибот органи ходими ва тартиббузар, раҳбар ва ходим ўртасидаги мулоқотда фойдаланиладиган “ойи”, “устоз”, “ўртоқ”, “бек”, “бек ака”, “опа” сингари мурожаат шаклларининг бадиий асарлар ҳамда жонли мулоқотдаги коммуникатив-прагматик табиати аниқланган;
ўзбек тили спонтан нутқида мурожаат шакллари сифатида асосан ука, келин, ойи, болам, хола, тоға каби от сўз туркумидаги сўзлар ҳамда азизим, гўзалим, сингари отлашган сифатлар ишлатилиши, уларнинг таниш ва нотанишларга нисбатан ҳурмат, ўзаро яқинлик, меҳрибонлик каби семантик мазмун англатиши исботланган;
лисоний шахсда мулоқот эҳтиёжларининг алоқа тикловчи, ахборотли ва таъсир этувчи типлари ҳамда коммуникатив, интерфаол, перцептив томонларининг бир-бирига маълум тарзда мувофиқ келиши асосида оламнинг лисоний образи ва миллий табиатини шакллантиришда вербал, когнитив, прагматик каби даражаларга ажратилиши далилланган;
тилда салом!, қандайсиз?, ҳаёт қандай?, танишганимдан хурсандман, хайрли тонг, амаки, раҳмат, хайр, хуш келибсиз, соғ бўлинг сингари нутқий мулоқот этикет бирликлари “танишиш”, “саломлашиш”, “хайрлашиш”, “табриклаш”, “тилак”, “миннатдорлик”, “узр сўраш”, “илтимос”, “таклиф”, “розилик ва норозилик” каби семантик гуруҳларга мансуб эканлиги, уларнинг асосий фаолияти диалоглар доирасида амалга ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Институционал ва спонтан нутқда мурожаат шаклларининг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
институционал дискурсда она ва бола, устоз ва шогирд, шифокор ва бемор, ҳуқуқ-тартибот органи ходими ва тартиббузар, раҳбар ва ходим ўртасидаги мулоқотда фойдаланиладиган “ойи”, “устоз”, “ўртоқ”, “бек”, “бек ака”, “опа” сингари мурожаат шаклларининг бадиий асарлар ҳамда жонли мулоқотдаги коммуникатив-прагматик табиати хусусидаги хулосаларидан Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 29 июлдаги 176-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳанинг институционал ва спонтан дискурсда мурожаатнинг структур, вазифавий, коммуникатив-прагматик табиати ҳақидаги илмий-назарий фактлар билан бойитилишига хизмат қилган;
ўзбек тили спонтан нутқида мурожаат шакллари сифатида асосан ука, келин, ойи, болам, хола, тоға каби от сўз туркумидаги сўзлар ҳамда азизим, гўзалим, сингари отлашган сифатлар ишлатилиши, уларнинг таниш ва нотанишларга нисбатан ҳурмат, ўзаро яқинлик, меҳрибонлик каби семантик мазмун англатиши тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган A1-XT-0-92997 рақамли «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 29 июлдаги 177-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳанинг оғзаки институционал ва спонтан дискурсда мурожаатнинг структур вазифавий табиати борасидаги мулоҳазалар билан бойитилига эришилган;
лисоний шахсда мулоқот эҳтиёжларининг алоқа тикловчи, ахборотли ва таъсир этувчи типлари ҳамда коммуникатив, интерфаол, перцептив томонларининг бир-бирига маълум тарзда мувофиқ келиши асосида оламнинг лисоний образи ва миллий табиатини шакллантиришда вербал, когнитив, прагматик каби даражаларга ажратилиши борасидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-А1-Г007 «Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзусидаги амалий илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 12 сентябрдаги 201/2-сон маълумотномаси). Натижада амалий илмий лойиҳанинг назарий қисмининг маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
тилда салом!, қандайсиз?, ҳаёт қандай ?, танишганимдан хурсандман, хайрли тонг, амаки, раҳмат, хайр, хуш келибсиз, соғ бўлинг сингари нутқий мулоқот этикет бирликлари “танишиш”, “саломлашиш”, “хайрлашиш”, “табриклаш”, “тилак”, “миннатдорлик”, “узр сўраш”, “илтимос”, “таклиф”, “розилик ва норозилик” каби семантик гуруҳларга мансуб эканлиги, уларнинг асосий фаолияти диалоглар доирасида амалга ошиши ҳақидаги фикрлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлимининг «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”, “Ижтимоий маконда ахборотдан фойдаланиш маданияти» сингари маънавий-маърифий тадбирларни тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлимининг 2022 йил 22 августдаги 02/190-1-сонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг оғзаки институционал ва спонтан дискурсда мурожаатнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги билимларининг кенгайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish