Sayt test rejimida ishlamoqda

Умиров Илҳомжон Искандар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим воситалари ёрдамида талабаларда технологик компетенцияни ривожлантириш методикаси”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2602.
Илмий раҳбар: Аскаров Ихтиёр Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.T.115.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нажмиддинова Ёкутхон Рухиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларида электрон таълим воситалари ёрдамида технологик компетенцияларни ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда технологик компетенцияни ривожлантиришни амалга оширишнинг мақсадли, ахборотли, касбий ва самарали фаолият турларини жорий қилиш орқали талабаларнинг технологик компетенциясини ривожлантириш тузилмаси такомиллаштирилган;
электрон таълим воситалари ёрдамида талабаларнинг технологик компетенциясини ривожлантириш усуллари ихтисослик фанларини ўқитиш учун зарур бўлган инновацион тест топшириқларни киритиш ҳамда талабанинг ўқув фаолиятидан мутахассиснинг касбий фаолиятига ўтиш тамойилини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;  
ихтисослик фанларини ўқитиш методикаси махсус веб-сайт ва электрон дарсликларга талабаларда технологик компетенцияларни турли касбий вазифаларни муваффақиятли ҳал этишда намоён бўладиган техник фикрлаш, техника тилини билиш, замонавий технологик жиҳозларни тўғри танлай олишни ўзида мужассам этган кўникмаларни ривожлантириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда технологик компетенция ривожланганлигини аниқлашга қаратилган репродуктив, вариатив ва креатив даражалар, баҳолашнинг автоматик, ҳаққонийлик, интегративлик, обьективлик хусусиятларига кўра баҳолаш мезонларининг мазмуни аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий электрон таълим воситаларини таълим жараёнида қўллаш шароитида талабаларнинг технологик компетенцияларини ривожлантиришнинг илмий ва методик асосларини шакллантириш ҳамда ихтисослик фанларини ўқитишнинг методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот ишларининг натижалари асосида:
талабаларда технологик компетенцияни ривожлантиришни амалга оширишнинг мақсадли, ахборотли, касбий ва самарали фаолият турларини жорий қилиш орқали талабаларнинг технологик компетенциясини ривожлантиришга ҳамда электрон таълим воситалари ёрдамида талабаларнинг технологик компетенциясини ривожлантириш усуллари ихтисослик фанларини ўқитиш учун зарур бўлган инновацион тест топшириқларни киритиш ҳамда талабанинг ўқув фаолиятидан мутахассиснинг касбий фаолиятига ўтиш тамойилини жорий этишга қаратилган хулосалар “60712500-Транспорт воситалари муҳандислиги (автомобил транспорти)” таълим йўналиши учун “Компьютерли лойиҳалаш” ҳамда “Автомобиллар конструкцияси” фанлари мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2022 йил 15 августдаги 02/01-01-24-сон маълумотномаси). Натижада ушбу фанлар дастурлари ихтисослик фанларини ўқитиш усуллари ва тамойилларини ўзида қамраб олган модел ишлаб чиқилган ҳамда талабаларнинг технологик компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилган;
ихтисослик фанларини ўқитиш методикаси махсус веб-сайт ва электрон дарсликларга талабаларда технологик компетенцияларни турли касбий вазифаларни муваффақиятли ҳал этишда намоён бўладиган техник фикрлаш, техника тилини билиш, замонавий технологик жиҳозларни тўғри танлай олишни ўзида мужассам этган кўникмаларни ривожлантириш орқали такомиллаштирилганлиги ҳамда талабаларда технологик компетенция ривожланганлигини аниқлашга қаратилган репродуктив, вариатив ва креатив даражалар, баҳолашнинг автоматик, ҳаққонийлик, интегративлик, обьективлик хусусиятларига кўра баҳолаш мезонларининг мазмуни аниқлаштирилганлиига оид тавсиялар ва таклифлар эса Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг Жиззах политехника институтининг «АИФ1/4 – Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2022 йил 1 июндаги 01-1277-1271-сон маълумотномаси). Натижада ушбу методик таъминот талабаларда инновацион тест ва махсус топшириқлар, веб-сайт ва мобил илова дастурлари талабаларда технологик компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish