Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиева Дилафруз Рауповнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тилларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”,  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2536.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Лутфиллаев Маҳмуд Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Чоршанбиев Зафар Эсонпўлатович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тилларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг объектга йўналтирилган структурали тасаввур қилиш, ахборий-мантиқий ва алгоритмик фикрлашини ривожлантиришнинг  интеллектуал фаолият босқичлари ҳамда тайёргарлик даражалари математик мисол ва масалалар, инновацион лойиҳаларга устуворлик бериш орқали амалий дастурларни тайёрлаш технологиялари динамик ҳаракатлар тизимидан фойдаланиш асосида аниқлаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тилларига оид фанлардан машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси аниқ содир бўлган вазият, ундан чиқиш йўлини топиш, муаммони аниқлаш ва мураккаброқ вазият тавсифланадиган, ўқув вазиятларни намойиш қиладиган (кўргазмалик, виртуаллик) Caseлар ва гипербоғланишли, wеbга йўналтирилган визуал ҳамда онлайн ўқув воситаларни инновацион фаолиятга мослаш орқали талабаларда ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигининг амалий йўналтирилган дидактик омиллари креативлик, фаолиятли ва тизимли ёндашувларга кўра такомиллаштирилган;
С++, Dеlрhi, Bоrlаnd C++ Buildеr дастурлаш тилларини ўқитишга мўлжалланган методик таъминотли онлайн ўқув курсларни, интернет (online learning) ва (face-to face learning) аудиториядаги таълимни ташкил этишнинг индивидуал хусусиятларини амалий интеграциялаш орқали талабаларни дастурлашга оид фаоллигини ошириш ҳамда креатив қобилияти, когнитив фикрлашини ривожлантиришнинг натижавий кўрсатгичлари мазмунан такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурлаш тилларига оид фанлардан ўқув фаолиятини мустақил ташкил этишга қаратилган синхрон, асинхрон ўқитиш усуллари асосида таълим жараёни моделини ривожлантиришга оид  webга йўналтирилган диагностик баҳолаш меъзонлари ва ижодий даражаларини қамраб олган таълим олишга мўлжалланган очиқ ахборот-таълим муҳитига асосланган ўқитишнинг индивидуаллигини таъминлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тилларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган илмий-назарий таклифлар асосида:
С++, Dеlрhi, Bоrlаnd C++ Buildеr дастурлаш тилларини ўқитишга мўлжалланган методик таъминотли онлайн ўқув курсларни, интернет (online learning) ва (face-to face learning) аудиториядаги таълимни ташкил этишнинг индивидуал хусусиятларини амалий интеграциялаш орқали талабаларни дастурлашга оид фаоллигини ошириш ҳамда креатив қобилияти, когнитив фикрлашини ривожлантиришнинг натижавий кўрсатгичларини мазмунан такомиллаштиришга оид таклифлар «Дастурлаш тиллари» номли дарсликни мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0608 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг дастурлашга оид фаоллигини ошириш орқали креатив қобилияти, когнитив фикрлашини ривожлантиришнинг натижавий кўрсатгичлари асосида мантиқий ва алгоритмик фикрлашини мазмунан ривожлантиришга эришилган;
педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тилларига оид фанлардан машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси аниқ содир бўлган вазият тавсифланадиган, ундан чиқиш йўлини топиш, муаммони аниқлаш ва мураккаброқ вазият тавсифланадиган, ўқув вазиятларни намойиш қиладиган (кўргазмалик, виртуаллик) Caseлар ва гипербоғланишли, wеbга йўналтирилган визуал ҳамда онлайн ўқув воситаларни инновацион фаолиятга мослаш, тўлдириш ва бойитиш орқали талабаларда ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигининг амалий йўналтирилган дидактик омиллари креативлик, фаолиятли ва тизимли ёндашувлар «Дастурлаш» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-372 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигининг амалий йўналтирилган дидактик омиллари такомиллаштириш асосида алгоритмлаш ва дастурлашга оид компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурлаш тилларига оид фанлардан ўқув фаолиятини мустақил ташкил этишга қаратилган синхрон, асинхрон ўқитиш усуллари асосида таълим жараёни моделини ривожлантиришга оид  webга йўналтирилган диагностик баҳолаш меъзонлари ва ижодий даражаларини қамраб олган таълим олишга мўлжалланган очиқ ахборот-таълим муҳитига асосланган ўқитишнинг индивидуаллигини таъминлашга оид методик тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг И-ХТ-0-19929-рақамли «Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)» мавзусидаги инновацион лойиҳани  “Мультимедиали иловалар ишлаб чиқиш” қисмини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 8 августдаги 186-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг «Дастурлаш тиллари» фанидан мустақил таълим олишининг дидактик имкониятларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish