Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдуллаев Нормуҳаммад Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Ўқув таҳлилида автобиографик битиклардан фойдаланиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2022.4PhD/Ped2751.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади узлуксиз адабий таълимнинг турли босқичларида бадиий асарни таҳлил қилишда автобиографик жанрдаги маълумотлардан фойдаланишнинг самарали йўлларини ва замонавий усулларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрхун-Энасой тошбитикларида автобиографик элементларнинг илк кўринишлари борлиги адабиётшунослик илми ва адабиёт ўқитиш амалиётига олиб кирилиб, автобиографик асарлар жамиятда фикр эркинлиги, одамнинг шахслик жиҳатларига эътибор қаратилган шароитда пайдо бўлиши ва  тараққий этиши асосланган;
 амалда қўлланаётган адабиёт ўқитиш жараёнида ижодкорнинг танлаб олинган махсус таржимаи ҳолига оид бўлган маълумотлардан фойдаланилганда эстетик дид  ва амалий кўникмалар ривожланиб, натижада ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш, қиёслаш кўникмалари муайян даражада ошгани аниқланган;
 ижодкор  таржимаи ҳоли билан боғлиқ амалдаги дарсликлар материаллари такомиллаштирилганда  ўқувчида бадиий асарни теранроқ тушуниш, муаллиф мақсадини, асарнинг ғоясини англаши осонроқ кечиши асосланган ҳамда биографик маълумотлар хронологик шаклда эмас, ҳаётий воқеаларга асосланган бўлганда, ўқувчининг муаллиф шахсига  ва у орқали унинг асарига ижобий муносабатда бўлиши машғулотнинг самарали бўлишига  олиб келиши исботланган;
ўзбек адабиётидаги автобиографик  асарларни  ўқитишнинг “Резюме”, “Давом эттир”,  “Портрет”,  “Муаммо” каби замонавий усуллари ишлаб чиқилиб, ўқувчиларнинг ўқув материаллари билан ишлашда бадиий матнга, муаллифга муносабат билдириш, мустақил фикрлаш, ишлаш, ижодий изланиш, ташаббус кўрсатиш қобилиятларини ривожлантириш даражалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув таҳлилида автобиографик битиклардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Ўрхун-Энасой тошбитикларида автобиографик элементларнинг илк кўринишлари борлиги адабиётшунослик илми ва адабиёт ўқитиш амалиётига олиб кирилиб, автобиографик асарлар жамиятда фикр эркинлиги, одамнинг шахслик жиҳатларига эътибор қаратилган шароитда пайдо бўлиши ва  тараққий этиши асосланган ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 10 декабрдаги 17.01/257-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал тадқиқот лойиҳасининг фольклор ва адабиёт жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этишга бағишланган қисмининг бойитилишига хизмат қилган;
амалда қўлланаётган адабиёт ўқитиш жараёнида ижодкорнинг танлаб олинган махсус таржимаи ҳолига оид бўлган маълумотлардан фойдаланилганда эстетик дид  ва амалий кўникмалар ривожланиб, натижада ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш, қиёслаш кўникмалари муайян даражада ошгани тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 24 декабрдаги 17.01/202-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг  илмий хулосалар, даллилар билан бойитилишига хизмат қилган;
ижодкор  таржимаи ҳоли билан боғлиқ амалдаги дарсликлар материаллари такомиллаштирилганда  ўқувчида бадиий асарни теранроқ тушуниш, муаллиф мақсадини, асарнинг ғоясини англаши осонроқ кечиши асосланган ҳамда биографик маълумотлар хронологик шаклда эмас, ҳаётий воқеаларга  асосланган бўлганда, ўқувчининг муаллиф шахсига  ва у орқали унинг асарига ижобий муносабатда бўлиши машғулотнинг самарали бўлишига олиб келиши тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган қатор тадбирлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 13 сентябрдаги 01-03/1075-сон маълумотномаси). Натижада автобиографик асарларда ижодкор шахси қиёфасини ҳаётий фактлар асосида тасвирлаш орқали тингловчилар билимининг кенгайишига эришилган; 
ўзбек адабиётидаги автобиографик  асарларни  ўқитишнинг “Резюме”, “Давом эттир”,  “Портрет”,  “Муаммо” каби замонавий усуллари ишлаб чиқилиб, ўқувчиларнинг ўқув материаллари билан ишлашда бадиий матнга, муаллифга муносабат билдириш, мустақил фикрлаш, ишлаш, ижодий изланиш, ташаббус кўрсатиш қобилиятларини ривожлантириш даражалари ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалида «Адабий жараён» кўрсатувининг бир қатор сонлари тайёрланишида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 13 сентябрдаги 01-16/167-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар мазмуни янги илмий-адабий манбалар билан бойитилгани эътироф этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish