Sayt test rejimida ishlamoqda

Cаидова Фарида Аллаёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Луғатларда синоним лексемалар талқини”,  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1931.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.91.02.
Расмий оппонентлар: Шарипов Фазлиддин Галиевич, филология фанлари доктори, профессор; Кўчимов Шуҳрат Норқизилович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги лексик синонимларнинг луғатларда берилиши, семантик тавсифини такомиллаштириш асосида уларни ўзбек лексикографиясида яратилиши кўзда тутилаётган луғатлар учун пайдо бўладиган лингвистик муаммоларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган лексик синонимларнинг лексикографик талқинига доир қисмда кўрсатилган, аммо луғатда амал қилинмаган қ., айн. услубий белгилари орқали изоҳлашдаги иккита лексик дублет ва вариантдош сўзларнинг чегараси билан боғлиқ мунозарали ўринлар аниқланиб, уларни бартараф этишда лексик дублетлар учун дубл. услубий белгиси, вариантдош сўзлар учун вар. услубий белгисини қўллаш зарурлиги асосланган; 
 ўзбекча-инглизча, инглизча-ўзбекча таржима луғатларида синоним лексемалар берилишининг таржима учун танланган сўз изоҳида лексик синонимларга ҳавола бериш, синонимик қатордан ўринли деб топилганларини киритиш усулидан фойдаланиш ҳолатлари устунлик қилиши, синонимия ва полисемия ҳодисаларининг изоҳларда қоришиб кетиши аниқланган ва таржима жараёнида синонимларга даражавий ёндашув усулининг сўз маъноларини муайянлаштириши далилланган; 
 ўзбек тили умумий изоҳли луғатларидаги синоним лексемалар талқинига градуонимик ёндашув жорий этилиб, махсус ифодалар (-роқ қиёслаш, -ча кичрайтириш, -гина кичрайтириш-эркалаш қўшимчалари, кичик, катта, жуда сўзлари, …га қараганда, …га нисбатан, …га кўра каби қурилмалар) изоҳда даражавий ўсиш ёки камайишни ифодалашидан фойдаланиш зарурати асосланган;
 “Ўзбек тили синонимлар луғати” учун синонимик қаторни шакллантиришда бош сўзни танлашнинг мўътадиллик, фаоллик, бирикувчанлик мезонлари ишлаб чиқилиб, изоҳларга татбиқ этиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, таржима ва махсус филологик луғатларида берилган лексик синонимлар таҳлили, тавсифи ҳамда тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган лексик синонимларнинг лексикографик талқинига доир қисмда кўрсатилган, аммо луғатда амал қилинмаган қ., айн. услубий белгилари орқали изоҳлашдаги иккита лексик дублет ва вариантдош сўзларнинг чегараси билан боғлиқ мунозарали ўринлар аниқланиб, уларни бартараф этишда лексик дублетлар учун дубл. услубий белгиси, вариантдош сўзлар учун вар. услубий белгисини қўллаш зарурлиги асосланганига доир маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 3 майдаги 17.01/120-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа сўз ясовчи қўшимчалар билан ясалган синоним лексемаларга доир маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
    “Ўзбек тили синонимлар луғати” учун синонимик қаторни шакллантиришда бош сўзни танлашнинг мўътадиллик, фаоллик, бирикувчанлик мезонлари ишлаб чиқилиб, изоҳларга татбиқ этиш зарурати асосланганлигига доир хулосаларидан 5220100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавр таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дарслик сифатида тавсия этилган “Ҳозирги ўзбек тили” дарслигида (2018) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сонли буйруғига мувофиқ 274-312 рақами асосида рўйхатга олинган). Натижада дарслик сўзлардаги бир ва кўп маънолилик, умумий ва хусусий, бош ва ҳосила маънолар ҳамда синонимлик ҳодисасини таҳлил ва тасниф қилишга доир илмий-назарий маълумотлар  билан бойитиш имконини берган;
ўзбекча-инглизча, инглизча-ўзбекча таржима луғатларида синоним лексемалар берилишининг таржима учун танланган сўз изоҳида лексик синонимларга ҳавола бериш, синонимик қатордан ўринли деб топилганларини киритиш усулидан фойдаланиш ҳолатлари устунлик қилиши, синонимия ва полисемия ҳодисаларининг изоҳларда қоришиб кетиши аниқланган ва таржима жараёнида синонимларга даражавий ёндашув усулининг сўз маъноларини муайянлаштириши далилланганига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2022 йил 23 майдаги 01/4-970-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсолларни акс эттирувчи лексик синонимлар билан бойитиш имконини берган; 
ўзбек тили умумий изоҳли луғатларидаги синоним лексемалар талқинига градуонимик ёндашув жорий этилиб, махсус ифодалар (-роқ қиёслаш, -ча кичрайтириш, -гина кичрайтириш-эркалаш қўшимчалари, кичик, катта, жуда сўзлари, …га қараганда, …га нисбатан, …га кўра каби қурилмалар) изоҳда даражавий ўсиш ёки камайишни ифодалашидан фойдаланиш зарурати асосланганига доир илмий хулосалардан “Ўзбекистон” ДМ телерадиоканалида эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2022 йил 09 августдаги 04-36-1288-сон маълумотномаси). Натижада дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish