Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилова Мехрибан Олимбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Герпесвирус энцефалитдан кейинги эпилепсиянинг клиник-нейрофизиологик хусусиятлари ва давоси», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib1542.
Илмий раҳбар: Адамбаев Зуфар Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махкамова Наргиза Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: С.Д.Асфендияров номли Қозоғистон миллий  тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади герпесвирус энцефалитдан кейинги симптоматик эпилепсия билан оғриган беморларда касаллик клиник - нейрофизиологик хусусиятларини ва даволаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
герпесвирус энцефалитли беморлар қонида IgGни Герпес ва ЦМВ га кўпайиши натижасида қонда циркуляцияловчи иммун комплекслар ва асосий миелин оқсилига антителоларни ошишига сабаб бўлиб, аутоиммун жараёни ривожланиши аниқланган;
қонда асосий миелин оқсилига қарши антителоларининг кўпайиши  бош мия тўқимасини емирилишига олиб келиб, патологик эпилептик ўчоқларнинг ривожланиши исботланган;
герпесвирус энцефалитдан кейинги симптоматик эпилепсияда бош мия  демиелинизация ўчоқларининг хажми тутқаноқ хуружларининг оғирлик даражасига ва фармакорезистентлик ривожланишига таъсири аниқланган;
герпесвирус энцефалитидан кейинги симптоматик эпилепсияни давосига  ёндашув эпилептик ўчоқларни активлигини тўхтатиш таъсирига эга терапияни қўллаш билан такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Герпесвирус энцефалитдан кейинги симптоматик эпилепсияда янги ташхислаш усулларидан ва тавсия этилган терапиядан олинган илмий натижалар асосида:
эпилепсия билан оғриган беморларда ривожланган фармакорезистентликни комплекс даволаш буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Эпилепсияда фармакорезистентлик ва уни бартараф этиш усуллари»  номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н-з/07-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ГВЭ СЭ ташхисини яхшилаш, даволаш самарадорлигини ошириш, даволаш муддатини қисқартириш, шунингдек, фармакорезистентлик, эпилептик энцефалопатия ривожланишини камайтириш ва беморлар хаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
ГВЭ СЭда ташхислаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Оролбўйи худудида герпесвирус инфекцияси келтириб чиқарадиган симптоматик эпилепсиянинг хусусиятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н-з/07-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ГВЭ СЭ билан оғриган беморларни клиникаси ва ташхис қўйишни яхшилаш имконини берган;
ГВЭ СЭ  билан оғриган беморларда ташхисини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари соғликни сақлаш амалиётига, жумладан Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, «Умид шифо» ва «Хоразм нейрон» неврологик клиникаларининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 августдаги 8н-22568-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тиббиёт амалиётига татбиқ этилиши герпесвирус энцефалитдан кейинги симптоматик эпилепсия бўлган беморларни касаллик клиникаси ва ташхис қўйишни яхшилан имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish