Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошмаматов Бахтияр Норбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияда меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларининг морфологик хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1626.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти  DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон давлат тиббиёт университети). 
Етакчи ташкилот: Академик Вагнер номидаги Пермь давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси шароитида меъда шиллиқ қавати деворининг морфологик ва морфометрик параметрлари ўзгаришларини ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси 5 та комбинацияда оқ зотсиз эркак каламушларнинг меъда девори таркибий тузилмаси бўлган, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости асосида юза деструктив ўзгаришлар, без ҳужайралари атрофияси, енгил даражадаги яллиғланиш жараёнлари аниқланган; 
овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларидаги таркибий ўзгаришлар меъда шиллиқ қаватида ва унда жойлашган без тўқимаси, шиллиқ ости асоси,  ўсиши ва шаклланиши жараёнларининг чуқур бузилишларига олиб келиши исботланган;
илк бор яллиғланишга қарши дори воситаларининг 3 дан  ортиқ турини бир вақтда қўллаганда полипрагмазиянинг салбий таъсири шартли даражада ортган, меъда деворининг таркибий ва функционал зоналари шаклланиш тезлиги, шиллиқ қаватидаги ҳужайралари фаоллиги, шиллиқ ости асосида жойлашган лимфоцитлар шаклининг ўзгариши ва морфологик параметрлари пасайиши аникланган; 
тўқималар, ҳужайралар ва ҳужайралараро даражадаги ўзгаришлар оқ зотсиз эркак каламуш меъда девори тузилмаларидаги гипотрофик ва гипопластик ўзгаришлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияда меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларининг морфологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тажрибада полипрагмазия шароитида ошқозон шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш  бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чиқилган «Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 8н-р/268-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришларини баҳолаш имконини берган;
полипрагмазия таъсирида меъда шиллиқ қаватининг тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт  маркази Самарқанд филиалида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 8н-з/179-сон маълумотномаси) клиник амалиётига тадбиқ этилган. Илмий татқиқотда олинган маълумотларнинг амалиётга татбиқ этилиши, тўғри ва ўз вақтида ташхис қўйиш алгоритмини ишлаб чиқишга, морфометрик ва морфологик кўрсаткичларига патогенетик даволаш тактикасини танлаш, патологик ўзгаришлар ривожланишини прогнозлашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish