Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафоев Зафаржон  Мустафо ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида буйраклар морфометрик параметрларининг қиёсий тавсифи» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1620.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори. (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Туркия соғлиқ билимлар университети (Туркия).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазияси шароитида буйракларнинг морфометрик параметрлари ўзгаришларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазияси 5 та комбинацияда оқ каламушларнинг буйраклари таркибий тузилмасига турлича салбий таъсир кўрсатиши аниқланган; 
сийдик айирув тизими органларидаги ушбу таркибий ўзгаришлар буйрак нефрони қон-томирлари ва каналчаларининг ўсиши ва шаклланиши жараёнларининг чуқур бузилишларига олиб келиши, буйрак тўқимасида нефронлар зичлигининг пасайиши ва нефрон найчалари диаметри ўзгарувчанлигининг юқорилиги аниқланган;
буйраклар структуравий ва функционал зоналарининг шаклланиш тезлиги, уларнинг ҳужайралари фаоллиги ва буйракнинг нефрон тузилмаларининг морфологик параметрлари пасайиши аниқланган;
тажрибада тўқима, ҳужайра ва ҳужайралараро даражадаги аниқланган ўзгаришлар оқ зотсиз каламушлар буйраги тузилмаларидаги гипотрофик ва гипопластик ўзгаришлар асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олинган илмий натижаларга асосланиб, нормал шароитда ва полипрагмазия таъсирида буйракларнинг морфологик, функционал хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида буйраклар морфометрик кўрсаткичлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чиқилган “Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида буйраклар морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 апрелдаги 8-нз181-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома полипрагмазия таъсирида буйраклардаги морфологик ўзгаришларни аниқлашга имкон берган.
яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида буйраклар морфометрик параметрлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чиқилган “Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида буйраклар морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 майдаги 8н-р/266-сон маълумотномаси) услубий тавсияномаси тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома буйракларни ўз вақтида даволаш ва асоратларнинг олдини олиш тартибини тизимли равишда ташкил этишга имкон берган.
Полипрагмазия таъсирида буйрак тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг  Самарқанд филиали, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт  маркази Самарқанд филиали ва Самарқанд  шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 апрелдаги 08-34055-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот маълумотларини амалга ошириш морфологик параметрлар бўйича органопатологияни эрта ташхислаш, даволаш  ҳаёт сифатини яхшилаш ва ятроген асоратлар сонини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish