Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучимова Нилуфар Туранбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим ташкилоти талабаларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи  (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2020.3.PhD/Ped1736.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилоти талабаларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдаш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг коммуникатив компетенлигини ривожлантириш смарадорлиги дидактик компонентларнинг интегратив яхлитлиги, коммуникатив-шахсий, гностик билимлар, малакалар индивидуал хусусиятларини касбий муҳим сифатлар мазмуни билан узвийлик, тизимлилик ва инновационлик тамойилларига кўра идиентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетенлигини ривожлантириш имкониятлари ўзаро фаолият ва талабанинг шахсий-маъно соҳасининг устуворлигини ривожлантириш,  муайян конкрет ўқув вазифаларини белгилай олиш, таълим эҳтиёжлари, имконият, ўзаро фаолият, субъектив тажрибаларни шахсий-праксиологик ёндашув хусусиятларига рационал уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёни диагностик лойиҳалаш ва модулли таълимга устуворлик бериш ҳамда жадал ўзлаштириш ва амалиётга тадбиқ этишга қаратилган инновацион педагогик муҳитни яратиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш даражасини баҳолаш мезонлари амалий машғулотлар самардорлигини таъминлаш технологиялари (jigsaw, STAD, TRIZ, Co-op)нинг педагогик имкониятлари ҳамда дидактик-технологик эҳтиёж ва имкониятлар мутаносиблигига эришиш йўлларини ўргатувчи таълимий муҳит самарадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш тизимига доир тадқиқот натижалари: 
талабаларнинг коммуникатив компетенлигини ривожлантириш дидактик компонентларнинг интегратив яхлитлиги, коммуникатив-шахсий, гностик билимлар, малакалар индивидуал хусусиятларини касбий муҳим сифатлар мазмунига узвийлик, тизимлилик ва инновационлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 13 декабрдаги 02-07-4510/04-рақамли далолатномаси). Натижада талабаларнинг коммуникативкомпетенцияси даражасини баҳолашнинг коммуникатив-шахсий, дидактик ва гностик мезонлари дидактик тамойиллар асосида такомиллаштиришга шароит яратилган; 
талабаларнинг коммуникатив компетенлигини ривожлантириш компетентлиги ўзаро фаолият ва талабанинг шахсий-маъно соҳасининг устуворлигини ривожлантириш,  муайян конкрет ўқув вазифаларини белгилай олиш, таълим эҳтиёжлари, имконият, ўзаро фаолият, субъектив тажрибаларни шахсий-праксиологик ёндашув хусусиятларига рационал уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан (ЎУМ) фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли грант доирасида белгиланан вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 13 декабрдаги 02-07-4510/04-рақамли далолатномаси). Натижада, тил ўрганиш истагида бўлган талабалар турли хил усуллар ва технологиялар орқали нутқ фаолияти турлари интегрaцияси асосида коммуникатив тайёргарлиги самарадорлигини оширишга имкон яратилган.;  
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёни диагностик лойиҳалаш ва модулли таълимга устуворлик бериш  ҳамда жадал ўзлаштириш ва амалиётга тадбиқ этишга қаратилган инновацион педагогик муҳитни яратиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан (ЎУМ) фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли грант доирасида белгиланан вазифаларни бажаришда фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 13 декабрдаги 02-07-4510/04-рақамли далолатномаси). Натижада талабаларнинг коммуникатив тайёргарлик даражаси дидактик тамойиллар асосида такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш даражасини баҳолаш мезонлари амалий машғулотлар самардорлигини таъминлаш технологиялари (jigsaw, STAD, TRIZ, Co-op)нинг педагогик имкониятлари ҳамда дидактик-технологик эҳтиёж ва имкониятлар мутаносиблигига эришиш йўлларини ўргатувчи таълимий муҳит самарадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 13 декабрдаги 02-07-4510/04-рақамли далолатномаси). Натижада тил ўрганиш истагида бўлган талабалар турли хил ёндашувлар ва тамойиллар  орқали коммуникатив тайёргарлигини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish