Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Рақамлаштирилган таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Ped303. 
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, доцент;  Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштирилган таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамлаштирилган таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг интегратив модели мустақил ишнинг ижтимоий аҳамиятлилиги, формал ва ноформал таълим вазиятларида ижодийликни ҳамда етук педагог траекторияси барқарорлигини таъминлашга қаратилган ижодий-дидактик муҳитни  босқичма-босқич яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси ижодий фаоллик, базавий, педагогик ва рақамли компетенцияларни ахборот алмашиш коммникативлиги, касбий-шахсий фазилатлар ҳамда касбий билимларни рақамли таълимга трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик кўникмалари ўқув-амалий машғулотлар жараёнида анъанавий-рақамли технологияларни уйғунлаштириш, шахсий-касбий фазилатларни таълим олиш мотивацияси динамикасига адекват ҳамда синхрон мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлиги ижодий фикрлаш ва қабул қилиш жараёнларини TPACK, PICRAT, SECTIONS технологиялари ҳамда касбий фанлар ва малака амалиёти жараёнида рақамли контент яратиш, тахрирлаш ва алмашиш компетенцияларини фан ва билимга қизиқиш уйғунлиги  билан кооперациялаш асосида такомиллаштирилган; 
рақамлаштирилган таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини баҳолаш мезонлари интерфаол, фаол, реактив ва пассив тайёргарлик даражаларини диагностик, форматив ва сумматив баҳолаш ҳамда касбий билимга, семантик ижодий фоалиятга, мустақил ишга ва амалиётга йўналтирилган натижавий кўрсаткичларнинг идиентив мослигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштирилган таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
рақамлашитирилган таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг интегратив модели мустақил ишнинг ижтимоий аҳамиятлилиги, формал ва ноформал таълим вазиятларида ижодийликни ҳамда етук педагог траекторияси барқарорлигини таъминлашга қаратилган ижодий-дидактик муҳитни  босқичма-босқич яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Информатикани ўқитиш методикаси» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 сентябрдаги 538-сон буйруғи асосида берилган 538-143 нашр рухсатномаси). Натижада информатика фанларини ўқитишда замонавий ўқитиш методларини тадбиқ этиш самарадорлиги ошган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси ижодий фаоллик, базавий, педагогик ва рақамли компетенцияларни ахборот алмашиш коммникативлиги, касбий-шахсий фазилатлар ҳамда касбий билимларни рақамли таълимга трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Компьютер таъминоти» номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 744-сон буйруғи асосида берилган 744-121 нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг рақамли компетенцияларини эгаллаш даражасини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик кўникмалари ўқув-амалий машғулотлар жараёнида анъанавий-рақамли технологияларни уйғунлаштириш, шахсий-касбий фазилатларни таълим олиш мотивацияси динамикасига адекват ҳамда синхрон мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3D тизимли интерактив ахборот-таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 ноябрдаги 02-07-4311/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлиги такомиллаштириш ва амалиётга тадбиқ этишдаги замонавий талабларни аниқлаш имкони оширилган;
бўлажак ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлиги ижодий фикрлаш ва қабул қилиш жараёнларини TPACK, PICRAT, SECTIONS технологиялари ҳамда касбий фанлар ва малака амалиёти жараёнида рақамли контент яратиш, тахрирлаш ва алмашиш компетенцияларини фан ва билимга қизиқиш уйғунлиги  билан кооперациялаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар «Компьютер таъминоти» номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 744-сон буйруғи асосида берилган 744-121 нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини баҳолаш мезонларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган;
рақамлаштирилган таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини баҳолаш мезонлари интерфаол, фаол, реактив ва пассив тайёргарлик даражаларини диагностик, форматив ва сумматив баҳолаш ҳамда касбий билимга, семантик ижодий фоалиятга, мустақил ишга ва амалиётга йўналтирилган натижавий кўрсаткичларнинг идиентив мослигини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Информатикани ўқитиш методикаси» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 сентябрдаги 538-сон буйруғи асосида берилган 538-143 нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш смарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish