Sayt test rejimida ishlamoqda

Арифханова Саида Наримановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интернет тармоғида ёшлар аудиториясига таъсирқилишнинг деструктив усуллари”, 19.00.05 – Ижтимоийпсихология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Psi66.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Баҳромович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алимов Хужагельды Мустафаевич, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар аудиторияси онгига Интернет тармогидаги турли коммуникаторлар томонидан амалга ошириладиган деструктив психологик таъсирларни очиб бериш ва унинг олдини бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарғибот материаллари кўринишдаги деструктив ахборотнинг психологик таъсири натижасида ёшлар дунёқарашини ижтимоий идентификация тамойилига мувофиқ ўзгариши туфайли, ноаниқ вазиятларда деструктив ахборотлар «қурбон»ининг ижтимоий хулқ-атворини шаклланиши далилланган;
ёшларга деструктив Интернет ахбороти таъсирини бартараф этиш тизимига шахс медиасаводхонлигини ахборотларга нисбатан толерантлик билан когнитив жиҳатдан уйғун ривожланишига асосланиб, «рақамли иммунитет», «ижтимоий иммунитет» тушунчаларини киритиш муҳимлиги далилланган;
ижтимоий омилларнинг бузғунчи коммуникаторлар хатти-ҳаракатига таъсири шахслараро ва гуруҳлараро низоларининг ижтимоий стереотипларни шахс хулқида семантик диференциацияланишини кучайтирганлигига туфайли, ахборот майдонидаги «агент» ва «нишон»нинг психологик портретини ижтимоий-этник жиҳатлари исботланган; деструктив ахборот таъсиридан психологик ҳимояланишда танқидий фикрлаш ва медиасаводхонликни интеллектуал рефлексив жараёнлар таъсири ривожланиши муҳимлигига кўра, ахборотларга нисбатан когнитив компетентликни шакллантириш
зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Интернет тармоғида ёшлар аудиториясига таъсир қилишнинг деструктив усулларини эмпирик тадқиқот этиш асосида:
тарғибот материаллари кўринишдаги деструктив ахборотнинг психологик таъсири натижасида ёшлар дунёқарашини ижтимоий идентификация тамойилига мувофиқ ўзгариши туфайли, ноаниқ вазиятларда деструктив ахборотлар «қурбон»ининг ижтимоий хулқ-атворини шаклланишини далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-79-а сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-79-а сон маълумотнома). Натижада ёшлар аудиторияси ва аҳолининг турли қатламлари вакилларига деструктив бузғунчи таъсирини ўрганиш имкони оширилган;
ёшларга деструктив Интернет ахбороти таъсирини бартараф этиш тизимига шахс медиасаводхонлигини ахборотларга нисбатан толерантлик билан когнитив жиҳатдан уйғун ривожланишига асосланиб, «рақамли иммунитет», «ижтимоий иммунитет» тушунчаларини киритиш муҳимлигини далиллашга оид маълумотлаp Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги асосида “Экстремал вазиятлар психологияси” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-79-а сон маълумотномаси). Натижада бузғунчи матнли хабарлар, иборалар, аудио ва видео материалларнинг психологик, эмоционал ва мазмуний туслилигини ва уларнинг шахснинг онгига таъсирини аниқлашга имкон яратилган;
ижтимоий омилларнинг бузғунчи коммуникаторлар хатти-ҳаракатига таъсири шахслараро ва гуруҳлараро низоларининг ижтимоий стереотипларни шахс хулқида семантик диференциацияланишини кучайтирганлигига туфайли, ахборот майдонидаги «агент» ва «нишон»нинг психологик портретини ижтимоий-этник жиҳатларини исботлашга оид тавсиялаp Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги асосида “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-79-а сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ёши, жинси, маълумоти, туғилган жойи, яшаш жойи ва келиб чиқиши минтақасини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб беришга шароит яратилган;
деструктив ахборот таъсиридан психологик ҳимояланишда танқидий фикрлаш ва медиасаводхонликни интеллектуал рефлексив жараёнлар таъсири ривожланиши муҳимлигига кўра, ахборотларга нисбатан когнитив компетентликни шакллантириш заруратини далиллашга оид таклифлаp Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги асосида “Этнопсихология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг2021 йил 26 августдаги ПМ-79-а сон маълумотномаси). Натижада ҳамдардлик ва деструктив ташвиқот материаллари муаммоларига майллик, шафқат ва эмоционал муносабатда жалб этилишини аниқлашга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish