Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипов Отабек Муродуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари»,  19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/P296.
Илмий раҳбар: Умаров Баҳриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети .
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор;  Жабборов Ҳазрат Ҳусенович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсни ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб бериш ва ёшларда ахборий хуружларга нисбатан психологик иммунитетни шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг ахборотларни мантиқий таҳлил қила олиш тафаккури, ахборот-психологик хавфсизлик тўғрисидаги тушунча ва тасаввурларининг шаклланганлик даражаси, дунёқараш кенглиги ва ижтимоийлашув даражаси каби ижтимоий-психологик омиллари аниқланган; 
ўқувчиларнинг ёш даври хусусиятлари, кундалик муаммо ва ташвишларни бартараф этишдаги ўз-ўзига нисбатан ишонч ҳисси ҳамда ўз-ўзини баҳолаш даражасининг ёшлар ўртасида ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти изоҳланган; 
ўқувчи ёшларда ижтимоий тармоқлардаги салбий ахборотларга мойиллик ва тобеликнинг келиб чиқишига - ёш даври хусусиятларига кўра қизиқувчанлик, кундалик  муаммо ва ташвишлардан узоқлашиш учун ижтимоий тармоқлардан паноҳ излашга уриниш, ахборотлардан ўз ўрнида ва меъёрда фойдаланишга эътибор бермаслик, ахборотларни тушуниш ва танлаш малакасининг етарли эмаслиги ҳамда бўш вақтларини тўғри тақсимлай олмаслик каби индивидуал-психологик хусусиятлар таъсири далиланган; 
ёшларни ахборот хуружларидан психологик ҳимоялашда интернет тармоқларидан кўпроқ кўнгил очар мавзудаги ҳолатларни томоша қилишнинг зарари, ёшлар қалбига таъсир кўрсатувчи ва инсон онгини тўла-тўкис эгаллашга қаратилган салбий  хабар ва ахборотларни саралаш ҳамда улардан  тўғри фойдаланиш, ҳар қандай ёт ва зарарли салбий ахборотларга муносиб жавоб қайтариш малакасини шакллантириш каби психологик механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларни  ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг индивидуал-психологик, ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг ахборотларни мантиқий таҳлил қила олиш тафаккури, ахборот-психологик хавфсизлик тўғрисидаги тушунча ва тасаввурларининг шаклланганлик даражаси, дунёқараш кенглиги ва ижтимоийлашув даражаси каби ижтимоий-психологик омиллари аниқланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-53а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-53а-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизимида фаолият олиб бораётган амалиётчи психологларни  ўқувчи ёшларда ахборот хуружларидан психологик ҳимоялашнинг ўзига хос психологик хусусиятлари тўғрисидаги психологик маълумотлар билан қуроллантиришга ва уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг ёш даври хусусиятлари, кундалик муаммо ва ташвишларни бартараф этишдаги ўз-ўзига нисбатан ишонч ҳисси ҳамда ўз-ўзини баҳолаш даражасининг ёшлар ўртасида ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти изоҳланган таклифлар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-53а-сон буйруғига асосан «Ахборот-психологик хавфсизлик» модулига киритилган(Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-53а-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашнингҳ ижтимоий-психологик имкониятлари оширилган;
ўқувчи ёшларда ижтимоий тармоқлардаги салбий ахборотларга мойиллик ва тобеликнинг келиб чиқишига - ёш даври хусусиятларига кўра қизиқувчанлик, кундалик  муаммо ва ташвишлардан узоқлашиш учун ижтимоий тармоқлардан паноҳ излашга уриниш, ахборотлардан ўз ўрнида ва меъёрда фойдаланишга эътибор бермаслик, ахборотларни тушуниш ва танлаш малакасининг етарли эмаслиги ҳамда бўш вақтларини тўғри тақсимлай олмаслик каби индивидуал-психологик хусусиятлар таъсири далиланган  таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-53а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-53а-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи психологларнинг ёшлар ўртасида ахборий-психологик хавфсизликни таъминлашда ҳар бир ёш даврга хос ҳолда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва таклифлардан фойдаланиш имкониятлари таъминланган; 
ёшларни ахборот хуружларидан психологик ҳимоялашда интернет тармоқларидан кўпроқ кўнгил очар мавзудаги ҳолатларни томоша қилишнинг зарари, ёшлар қалбига таъсир кўрсатувчи ва инсон онгини тўла-тўкис эгаллашга қаратилган салбий  хабар ва ахборотларни саралаш ҳамда улардан  тўғри фойдаланиш, ҳар қандай ёт ва зарарли салбий ахборотларга муносиб жавоб қайтариш малакасини шакллантириш каби психологик механизмлари такомиллаштирилган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-53а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган(Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021йил 26 августдаги ПМ-53а-сон маълумотномаси).Натижада амалиётчи психологларда ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги салбий ахборотларга мойиллигининг психологик сабаблари бўйича муайян билим, малаканинг шаклланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish