Sayt test rejimida ishlamoqda

Луқмонов Акмал Субҳоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорлик даврида эмоционал ҳолатлар намоён этилишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05– Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Psi18.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлар доктори, профессор; Нарметова Юлдуз Каримовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладор аёллардаги  эмоционал ҳолатларга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёлларда  ўз-ўзини ҳис қилиш даражасининг ифодаланишида ҳомиладорликда қўзғалувчанлик, ёлғизлик, фрустрациянинг хавотирланиш таъсирида кучайиши туфайли  ўз-ўзини ноадекват ҳис қилиш билан боғлиқ депрессив ҳолатларнинг намоён бўлиши мумкинлиги исботланган;
ҳомиладорлик даври(триместрлари)нинг ҳар бирида ноадекват  шахслараро муносабатларнинг намоён бўлишида кайфият ва таранглик, депрессиянинг динамик тарзда ифодаланиши фаолликни сусайтирганлиги туфайли аёллардаги  ҳиссий беқарорлик ва агрессивликнинг кучайишига далилланган; 
ҳомиладорларда экстроверсия даражасининг юқорилиги натижасида ижтимоий идентификация ва эмпатиянинг адаптация жараёнида устуворлиги туфайли депрессивлик, фрустрациялашувнинг пасайиши мумкинлиги исботланган;   
ҳомиладор аёллардаги эмоционал ҳолатлар ўзгаришининг туғруқ сифатига таъсири даражаларини ифодаланишида боланинг ҳолатини тиббий ходим томонидан Апгар шкаласида ва она томонидан баҳоланиш динамикасидаги ўзгаришлар туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳомиладорлик даврида эмоционал ҳолатлар намоён этилишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари  мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аёлларда  ўз-ўзини ҳис қилиш даражасининг ифодаланишида ҳомиладорликда қўзғалувчанлик, ёлғизлик, фрустрациянинг хавотирланиш таъсирида кучайиши туфайли  ўз-ўзини ноадекват ҳис қилиш билан боғлиқ депрессив ҳолатларнинг намоён бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-73-а сонли буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-73-а-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22-январдаги 89-03-371-сон маълумотномалари). Натижада  тиббиёт ходимлари психологик тайёргарлиги самарадорлигига эришилган;
ҳомиладорлик даври(триместрлари)нинг ҳар бирида ноадекват  шахслараро муносабатларнинг намоён бўлишида кайфият ва таранглик, депрессиянинг динамик тарзда ифодаланиши фаолликни сусайтирганлиги туфайли аёллардаги  ҳиссий беқарорлик ва агрессивликнинг кучайишига далилланган тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  26 августдаги ПМ-73-а сонли буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-73-а сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 январдаги 89-03-371-сон маълумотномалари). Натижада  ҳомиладор аёлларни саломатлиги билан боғлиқ психологик реаблитация жараёнларини  сифатли бўлишига  хизмат қилган; 
ҳомиладорларда экстроверсия даражасининг юқорилиги натижасида ижтимоий идентификация ва эмпатиянинг адаптация жараёнида устуворлиги туфайли депрессивлик, фрустрациялашувнинг пасайиши мумкинлиги исботланган таклиф ва тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  26 августдаги ПМ-73-а сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-73-а сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22-январдаги  89-03-371-сон маълумотномалари). Натижада тиббиёт ходимлари касбий компетентлигинини ривожланишига  эришилган;
ҳомиладор аёллардаги эмоционал ҳолатлар ўзгаришининг туғруқ сифатига таъсири даражаларини ифодаланишида боланинг ҳолатини тиббий ходим томонидан Апгар шкаласида ва она томонидан баҳоланиш динамикасидаги ўзгаришлар туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлигини далилловчи илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  26 августдаги ПМ-73-а сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-73-а сонли, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 январдаги 89-03-371-сон маълумотномалари). Натижада ҳомиладор аёллар билан ишлашнинг методологик базаси кучайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish