Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Баҳромнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўспиринларда ҳуқуқий саводхонлик шаклланишининг психологик асослари»19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.4.DSc/Psi23.
Илмий раҳбар: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD 03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор; Утепбергенов Марат Алланазарович, психология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўспиринларда ҳуқуқий саводхонликнинг таркибий тузилмаси, шаклланишига таъсир кўрсатувчи психологик омилларни эмпирик тадқиқ этиш ҳамда ҳуқуқий саводхонликни оширишнинг психологик шарт-шароитларни такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўспиринлар ва уларнинг яқинларида мулкка эгалик қилиш, тиббий хизмат, таълим олишдаги ҳуқуқий бузилишларга кўра инсон ҳуқуқларива ҳуқуқбузарликлари моҳиятини, ҳуқуққа риоя қилишнинг устуворлигини англаш туфайли ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда ҳуқуқ-тартибот соҳасига мурожаат қилиш  ҳамда ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш муҳимлиги далилланган;
ҳуқуқий саводхонликнинг когнитив жиҳатларини ифодаланишига кўра ҳуқуқий масулиятни ҳуқуқий маданият билан уйғунликда шаклланишига мотивацион таъсири туфайли ўспиринлар «ҳуқуқий саводхонликни когнитив индекси”даги просоциал ва асоциал хатти-ҳаракатларнинг қонуний меъёрларини билишларида жинс хусусиятлари бўйича дифференциал фарқлар мавжудлиги асосланган.
ҳуқуқий саводхонликнинг когнитив, хулқий ва баҳолаш компонентларини юқори даражада шаклланганлигига кўра ўспиринларда ҳуқуққа онгли муносабатни, қонунчиликнинг ижобий баҳолашни, жамиятнинг ҳуқуқий тизимига бағрикенгликни шакллантириш орқали ҳуқуқий реализм (ҳуқуқий толерантлик)ни кучайтириб, ҳуқуқий скептицизм, ҳуқуқий цинизм ва ҳуқуқий инфантилизмни сусайтиришга таъсир этиши муҳимлиги асосланган;
ҳуқуқий онгнинг ҳуқуқий саводхонликка таъсири натижасидаҳуқуқий реализм билан ўспиринлар ҳуқуқий саводхонлигининг когнитив, хулқий ва эмоционал-баҳолаш компонентларини интегратив ривожланишида когнитив компонентлар ҳуқуқни билишда муҳим омил эканлиги исботланган;
ўспиринларда тафаккурнинг предметли ва белгили типларини ривожланганлиги индуктив ва дедуктив хулоса чиқариш хусусиятларини интегратив шаклланиши туфайли, ҳуқуқий саводхонлиги юқори даражада бўлганлар муаммоли вазиятларни ҳал этишда «тўғри-нотўғри» эмас, «энг кўпроқ мақбул ёки кам номақбул» тамойилига асосланишлари аниқланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.Ўспиринларда ҳуқуқий саводхонлик  шаклланишининг психологик асослари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўспиринлар ва уларнинг яқинларида мулкка эгалик қилиш, тиббий хизмат, таълим олишдаги ҳуқуқий бузилишларга кўра инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқбузарликлари моҳиятини, ҳуқуққа риоя қилишнинг устуворлигини англаш туфайли  ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда ҳуқуқ-тартибот соҳасига мурожаат қилиш ҳамда ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш муҳимлиги тўғрисидаги илмий  таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 17 ноябрдаги ПМ-16 сонли буйруғига асосан «Юридик  психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-16-м-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг амалий жиҳатдан шахснинг ҳуқуқий саводхонлигига доир касбий билимларини оширишга эришилган;
ҳуқуқий саводхонликнинг когнитив жиҳатларини ифодаланишига кўра ҳуқуқий масулиятни ҳуқуқий маданият билан уйғунликда шаклланишига мотивацион таъсири туфайли ўспиринлар «ҳуқуқий саводхонликни когнитив индекси”даги просоциал ва асоциал хатти-ҳаракатларнинг қонуний меъёрларини билишларида жинс хусусиятлари бўйича дифференциал фарқлар мавжудлиги асосланганлиги тўғрисидаги илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 17 ноябрдаги ПМ-16-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология”  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-16-м-сон маълумотномаси). Натижада психологлар ва ўспиринларда ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданият ривожланишига  имконияти яратилган;
ҳуқуқий саводхонликнинг когнитив, хулқий ва баҳолаш компонентларини юқори даражада шаклланганлигига кўра ўспиринларда ҳуқуққа онгли муносабатни,  қонунчиликнинг ижобий баҳолашни, жамиятнинг ҳуқуқий тизимига бағрикенгликни шакллантириш орқали ҳуқуқий реализм (ҳуқуқий толерантлик)ни кучайтириб, ҳуқуқий скептицизм, ҳуқуқий цинизм ва ҳуқуқий инфантилизмни сусайтиришга таъсир этишига доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 17 ноябрдаги ПМ-16сон буйруғига ассоан «Юридик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-16-м-сон маълумотномаси). Натижада психологлар ва ўспиринларда ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданият ривожланишига  имконияти яратилган;
ҳуқуқий онгнинг  ҳуқуқий саводхонликка таъсири натижасидаҳуқуқий реализм билан ўспиринлар ҳуқуқий саводхонлигининг когнитив, хулқий ва эмоционал-баҳолаш компонентларини интегратив ривожланишида когнитив компонентлар ҳуқуқни  билишда муҳим омил эканлигини тавсифловчи хусусиятлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 17 ноябрдаги ПМ-16 буйруғига асосан “Шахс ва шахслараро муносабатлари психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрьдаги ПМ-16-м-сон маълумотномаси). Натижада психологлар ва ўспиринларда ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданият ривожланишига  имконияти яратилган;
ўспиринларда тафаккурнинг предметли ва белгили типларини ривожланганлиги индуктив ва дедуктив хулоса чиқариш хусусиятларини интегратив шаклланиши туфайли, ҳуқуқий саводхонлиги юқори даражада бўлганлар муаммоли вазиятларни  ҳал этишда «тўғри-нотўғри» эмас, «энг кўпроқ мақбул ёки кам номақбул» тамойилига асосланишлари аниқланган натижаларидан Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 17 ноябрдаги ПМ-16-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси ва дифференциал психологияси”  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-16-м-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг ҳуқуқий саводхонлик билан ҳуқуқий онгнингўзаро алоқадорликда ривожланиши тўғрисидаги билимларини кенгайишига имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish