Sayt test rejimida ishlamoqda

Насиров Джамол Шухтаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спортчи ва мураббийлар ўртасидаги шахслараро муносабатлар шаклланишининг ижтимоий-психологик омиллари» мавзусидаги 19.00.05– Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/P423
Илмий маслаҳатчи: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлар доктори, профессор; Жабборов Хазрат Хусенович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорчи ва мураббийлар ўртасида шахслараро муносабатлар шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни ўрганиш ва шу асосда тегишли амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортчи ва мураббийларнинг ўзаро муносабатларини шаклланишида астеник-стеник ҳисларнинг ҳамкорликдаги фаолият мотиви кучайишига дифференциал таъсири туфайли мулоқотда ўзини-ўзи ҳиссий баҳолаш муҳим ижтимоий-психологик омил эканлиги далилланган; 
устоз-шогирд муносабатларида ўз-ўзини хиссий баҳолашнинг дифференциал намоён бўлишига кўра мулоқотдаги эмоционал кечинмаларнинг спорчи-мураббий диадасида фаоляит мотив билан интеграциялашуви туфайли ижтимоий-психологик хусусиятлар фаолиятни ривожлантирувчи омил эканлиги исботланган;
спортчи-мураббий муносабатларини шаклланиши ўзини-ўзи адекват ҳиссий баҳолашнинг когнитив компонентини эмоционал интеллект негизида устувор характерда ифодаланиши туфайли, аффиляция мотивларининг динамик тарзда ривожланиши далилланган;
спортчи ва мураббийлар ўртасида шахслараро муносабатда индивидуал-психологик хусусиятларни ифодаланиши экстроверсия-интроверсия жиҳатларининг копинг хулқни мотивацион компонентига интеграцияси туфайли, ўз ўзини хиссий баҳолашнинг шаклланганлигига бевосита боғлиқ эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спортчи ва мураббийлар ўртасидаги шахслараро муносабатлар шаклланишининг ижтимоий- психологик омилларини шакллантириш бўйича олинган илмий тадқиқот иши натижалари асосида:
спортчи ва мураббийларнинг ўзаро муносабатларини шаклланишида астеник-стеник ҳисларнинг ҳамкорликдаги фаолият мотиви кучайишига дифференциал таъсири туфайли мулоқотда ўзини-ўзи ҳиссий баҳолаш муҳим ижтимоий-психологик омил эканлиги далилланганлиги ҳақидаги маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-72-а сон буйруғига асосан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-72-а-сон, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 декабрдаги 03-01/03/14-02/8665-сон маълумотномалари). Натижада спортчи ва мураббийлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш бўйича ижтимоий-психологик самарадорликка эришилди;
устоз-шогирд муносабатларида ўз-ўзини хиссий баҳолашнинг дифференциал намоён бўлишига кўра мулоқотдаги эмоционал кечинмаларнинг спорчи-мураббий диадасида фаолият мотив билан интеграциялашуви туфайли ижтимоий-психологик хусусиятлар фаолиятни ривожлантирувчи омил эканлиги асосланган тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  26 августдаги ПМ-72-а сонли буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-72-а-сон, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 декабрдаги 03-01/03/14-02/8665-сон маълумотномалари). Натижада спорт муасассалари учун тайёрланадиган махсус амалиётчи психологларда спортчиларнинг психологик жиҳатдан тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича кўникмаларини оширишга эришилган;
спортчи-мураббий муносабатларини шаклланиши ўзини-ўзи адекват ҳиссий баҳолашнинг когнитив компонентини эмоционал интеллект негизида устувор характерда ифодаланиши туфайли, аффиляция мотивларининг динамик тарзда ривожланишига  оид  таклиф ва тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  26 августдаги ПМ-72-а сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-72-а-сон, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 декабрдаги 03-01/03/14-02/8665-сон маълумотномалари). Натижада мураббийлар ва спорчиларнинг фаолиятида спортчи эмоционал ҳолатини бошқариш ва уни енгиш борасидаги психологик билимлар билан бойитиш таъминланган;
спортчи ва мураббийлар ўртасида шахслараро муносабатда индивидуал-психологик хусусиятларни ифодаланиши экстроверсия-интроверсия жиҳатларининг копинг хулқни мотивацион компонентига интеграцияси туфайли, ўз ўзини хиссий баҳолашнинг шаклланганлигига бевосита боғлиқ эканлигини асословчи илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  26 августдаги ПМ-72-а сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-72-а-сон, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 декабрдаги 03-01/03/14-02/8665-сон маълумотномалари). Натижада мураббий ва спортчи шахсида пайдо бўладиган зиддиятли ҳолатларни бартараф этиш ва бошқариш кўникмалари янада ошганлиги кузатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish