Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматова Дилафруз Туймуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилавий муносабатларда эмоционал зўриқишларни коррекциялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари (ўсмирлар мисолида)», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/P410.
Илмий раҳбар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06. 
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Бафаев Муҳиддин Мухаммадович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий муносабатларда эмоционал зўриқишларни коррекциялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда коррекциялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилада ота-она ва фарзанд ўртасидаги ижтимоий-психологик муносабатларнинг барқарорлигини таъминлашда ўсмирлик даврининг илк босқичларида ўзини ўзи психологик ҳимоя қилишнинг ижобий тасаввурлар ва ижтимоий перцепцияга идентив ривожланиши муҳимлигига кўра “ҳамкорлик” ва “келишув” мотивацияларининг шаклланиши устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган;
ўсмирлар гуруҳида ижтимоий вазиятга боғлиқ шахсий безовталик даражаси намоён бўлишига кўра мактаб билан, ўз-ўзига берадиган баҳо ва шахслараро муносабатлардаги хавотирланишнинг динамик ўзгарганлиги туфайли низоларнинг психологик детерминантлари асосланган;
шахснинг ота - оналик ролига барқарор муносабатини таъминлашда болага эмпатиявий интегратив муносабатда ҳиссий мулоқотнинг дифференциал ифодаланиши туфайли эмоционал зўриқишларни олдини олишнинг ижтимоий-психологик омиллари устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган; 
оилавий муносабатлардаги эмоционал зўриқишларни коррекциялашда рефлексив эмпатия, ижтимоий перцепцияни ривожланишинг коммуникатив сифатлар даражасида ифодаланиши муҳимлигига кўра  ижтимоий ролларни идентификациялашга қаратилган психотехнологиялар комбинациясини қўллаш зарурати далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилавий муносабатларда эмоционал зўриқишларни коррекциялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
оилада ота-она ва фарзанд ўртасидаги ижтимоий-психологик муносабатларнинг барқарорлигини таъминлашда ўсмирлик даврининг илк босқичларида ўзини ўзи психологик ҳимоя қилишнинг ижобий тасаввурлар ва ижтимоий перцепцияга идентив ривожланиши муҳимлигига кўра “ҳамкорлик” ва “келишув” мотивацияларининг шаклланиши устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланганлиги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-77-а-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-77-а-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар натижасида оилада ота-она ва фарзанд ўртасидаги ижтимоий-психологик муносабатлар сифат жиҳатдан такомиллаштирилган;
ўсмирлар гуруҳида ижтимоий вазиятга боғлиқ шахсий безовталик даражаси намоён бўлишига кўра мактаб билан, ўз-ўзига берадиган баҳо ва шахслараро муносабатлардаги хавотирланишнинг динамик ўзгарганлиги туфайли низоларнинг психологик детерминантлари асосланганлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғига асосан 5210204 – Психология (оила психология) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Оила психотерапияси назариялари” номли ўқув қўлланмаларидаги мавзулар мазмунига сингдирилган. Натижада оила аъзолари ўртасида учрайдиган турли кўринишдаги низолар аниқланган ва коррекция ишлари даражасини сифат жиҳатдан бойитилишга эришилган;
шахснинг ота - оналик ролига барқарор муносабатини таъминлашда болага эмпатиявий интегратив муносабатда ҳиссий мулоқотнинг дифференциал ифодаланиши туфайли эмоционал зўриқишларни олдини олишнинг ижтимоий-психологик омиллари устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланганлиги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-77-а-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-77-а-сон маълумотномаси). Натижада оиладаги ота-она ва ўсмирлар ўртасидаги шахслараро муносабатлар тизими такомиллаштирилган;
оилавий муносабатлардаги эмоционал зўриқишларни коррекциялашда рефлексив эмпатия, ижтимоий перцепцияни ривожланишинг коммуникатив сифатлар даражасида ифодаланиши муҳимлигига кўра  ижтимоий ролларни идентификациялашга қаратилган психотехнологиялар комбинациясини қўллаш зарурати далилланганлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғига асосан 5210204 – Психология (оила психология) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Оила психотерапияси назариялари” номли ўқув қўлланмаларидаги мавзулар мазмунига сингдирилган. Натижада оиладаги ота-она ва ўсмирларнинг эмоционал зўриқишларини коррекцияловчи методик таъминоти такомиллаштирилган ва унинг самарадорлигини таъминлашда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish