Sayt test rejimida ishlamoqda

Қудратов Акмалжон Ибодиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахс маънавий эхтиёжлари трансформациясининг ижтимоий-психологик омиллари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/P94.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06. 
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Мухторов Эркин Мустафоевич, психология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахс маънавий эҳтиёжлари трансформациясининг ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш ва уни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс маънавий эҳтиёжлари трансформациясининг даражавий ифодаланишида “ижтимоий маъқулланиш мотивацияси”ни фаолиятда интегратив ижтимоий-психологик омиллар билан боғлиқ дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
шахс маънавий эҳтиёжлари трансформацияси шахс мотивацион соҳасидаги хиссий компонентни ўз-ўзига муносабат билан уйғун ҳолда устувор шакланиши туфайли муваффақиятга интилиш мотивининг ривожланишига тўғри пропорционал эканлиги асосланган;
шахс маънавий эҳтиёжлари трансформациясининг ижтимоий-психологик модели эҳтиёжлар иерархиясининг хулқда динамик ифодаланишига асосланиб, “илмий-назарий таъминоти”, “шакллантириш объекти”, “ривожлантириш омиллари”  компонентларини бириктириш орқали такомиллаштирилган;
шахс маънавий эҳтиёжлари шаклланишига ижтимоий муҳитнинг таъсирига кўра физиологик, ижтимоий, маънавий эҳтиёжларнинг ахборотга бўлган талабларда дифференциал ифодаланиши туфайли ижтимоий-психологик омилларнинг интегратив блокли-чизмасини киритиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахс маънавий эҳтиёжларини трансформациясининг ижтимоий-психологик омилларини тадқиқ этиш асосида:
шахс маънавий эҳтиёжлари трансформациясининг даражавий ифодаланишида “ижтимоий маъқулланиш мотивацияси”ни фаолиятда интегратив ижтимоий-психологик омиллар билан боғлиқ дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланганлиги Низомий номидаги  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 24-декабрдаги ПМ-78-а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-78-а-сон маълумотномаси). Натижада маънавий эҳтиёжларни шакллантиришга бўлган кўникма ва малакаларни такомиллаштиришга эришилган;
шахс маънавий эҳтиёжлари трансформацияси шахс мотивацион соҳасидаги хиссий компонентни ўз-ўзига муносабат билан уйғун ҳолда устувор шакланиши туфайли муваффақиятга интилиш мотивининг ривожланишига тўғри пропорционал эканлиги асосланганлиги Низомий номидаги  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-78-а-сон буйруғига асосан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Низомий номидаги  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-78-а-сон маълумотномаси). Ушбу тaклифнинг қўлланилиши натижасида амалиётчи психологларда маънавий эҳтиёжлар трансформациясининг аниқлашга мўлжалланган илмий-методик таъминотни бойитилишига эришилган;
шахс маънавий эҳтиёжлари трансформациясининг ижтимоий-психологик модели эҳтиёжлар иерархиясининг хулқда динамик ифодаланишига асосланиб,   “илмий-назарий таъминоти”, “шакллантириш объекти”, “ривожлантириш омиллари”  компонентларини бириктириш орқали такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Низомий номидаги  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-78-а-сон буйруғига асосан «Консультатив психология ва  психокоррекция» модулига киритилган (Низомий номидаги  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-78-а-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга тадбиғи орқали марказ ходимлари ва амалиётчи психологлар учун постдиагностикани тўғри ташкил этиш имконияти яратилган;
шахс маънавий эҳтиёжлари шаклланишига ижтимоий муҳитнинг таъсирига кўра физиологик, ижтимоий, маънавий эҳтиёжларнинг ахборотга бўлган талабларда дифференциал ифодаланиши туфайли ижтимоий-психологик омилларнинг интегратив блокли-чизмасини киритиш зарурати асосланганлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-78-а-сон буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-78-а-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг жорий этилиши марказнинг мутахассис психологларида ўқув фаолиятидаги маънавий эҳтиёжларни ўзгаришининг ижтимоий-психологик шарт-шароитлар ва маънавий эҳтиёжлар шаклланишига таъсир кўрсатувчи омилларга доир билим, кўникма ва малакаларниларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish