Sayt test rejimida ishlamoqda

Каландарова Мадина Бахадировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Етуклик ёшидаги аёлларда туғруқдан кейинги эмоционал ҳолатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/P288.
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шеримбетова Замира Шалабаевна, психология фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади етуклик ёшидаги аёлларнинг туғруқдан кейинги эмоционал ҳолатларига таъсир қилувчи ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғруқдан кейинги даврда депрессиянинг даражавий ривожланишига кўра, она-бола муносабатларидаги ўзаро идентификациянинг намоён бўлишида ички қарама-қаршиликлар, айбдорлик ҳисси, салбий фикрлар, асабийлашиш ва жаҳлдорлик каби кечинмаларнинг ҳулқда интенсив намоён бўлиши туфайли, эмоционал ҳолатлар дифференциацияси кузатилиши далилланган;
туғруқдан кейинги даврда аёлларда салбий эмоционал ҳолатлар ифодаланишига кўра, вегетатив, астеник ва истерик реакциялар даражасининг беқарор психоэмоционал ҳолатлар таъсирида кучайиши туфайли, психик саломатликнинг ёшга боғлиқ дифференциал фарқлари мавжудлиги асосланган; 
туғруқдан кейинги даврда боланинг соғлиғи ва аҳволи учун қўрқувнинг доимий таъқиб қилувчи характери туғруқдан кейинги даврда юз бераётган ҳодисаларни назорат қилишнинг субъектив ҳисси намоён бўлишига кўра, она томонидан бола ҳаракатларини англаш ва тушунишнинг мураккаблиги ҳамда болани тўғри парваришлашда ўзининг тажрибасизлиги ва ожизлигини сезиш ҳисси сабабли, невротик-депрессия даражасининг ошишида ёшга боғлиқ дифференциал фарқлари мавжудлиги асосланган;  
туғруқдан кейинги даврда аёлларнинг психик саломатлигини барқарорлаштиришда когнитив, шахсий, иродавий, ижтимоий соҳаларига аутоген таъсирнинг муҳимлигига кўра, фарзандига, ўз-ўзига, турмушига, ҳаётга нисбатан муносабатлари тизимида эмоционал интеллектни шакллантириш зарурлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Етуклик ёшидаги аёлларда туғруқдан кейинги эмоционал ҳолатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
туғруқдан кейинги даврда депрессиянинг даражавий ривожланишига кўра, она-бола муносабатларидаги ўзаро идентификациянинг намоён бўлишида ички қарама-қаршиликлар, айбдорлик ҳисси, салбий фикрлар, асабийлашиш ва жаҳлдорлик каби кечинмаларнинг хулқда интенсив намоён бўлиши туфайли, эмоционал ҳолатлар дифференциацияси кузатилишини далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 30 ноябрдаги ПМ-19-сонли буйруғига асосан «Тиббиёт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-19-м-сон маълумотномаси). Натижада, туғруқдан кейинги даврда депрессиянинг даражавий ривожланишига кўра, салбий кечинмаларнинг ҳулқда интенсив намоён бўлиши муаммоси бўйича хулосалар чиқаришга эришилган;
туғруқдан кейинги даврда аёлларда салбий эмоционал ҳолатлар ифодаланишига кўра, вегетатив, астеник ва истерик реакциялар даражасининг беқарор психоэмоционал ҳолатлар таъсирида кучайиши туфайли, психик саломатликнинг ёшга боғлиқ дифференциал фарқлари мавжудлигини асослашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 30 ноябрдаги ПМ-19-сонли буйруғига буйруғи билан “Ривожланиш психологияси ва педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-19-м-сон маълумотномаси). Натижада туғруқдан кейинги даврда аёлларда кузатиладиган эмоционал ҳолатларнинг ҳомиладорлик, туғруқдан кейинги эрта ва кечки давр хусусиятларига муносабати ва улардаги эмоционал ҳолат ўзгаришларининг ёшга боғлиқ дифференциал фарқлари мавжудлиги асослашга имкон яратилган;
туғруқдан кейинги даврда боланинг соғлиғи ва ахволи учун қўрқувнинг доимий таъқиб қилувчи характери туғруқдан кейинги даврда юз бераётган ҳодисаларни назорат қилишнинг субъектив ҳисси намоён бўлишига кўра, она томонидан бола ҳаракатларини англаш ва тушунишнинг мураккаблиги ҳамда болани туғри парваришлашда ўзининг тажрибасизлиги ва ожизлигини сезиш ҳисси сабабли, невротик-депрессия даражасининг ошишида ёшга боғлиқ дифференциал фарқлари мавжудлигини асослашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 30 ноябрдаги ПМ-19-сонли буйруғига буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-19-м-сон маълумотномаси). Натижада туғруқдан кейинги даврда юз бераётган ҳодисаларни назорат қилишнинг субъектив кечинмалари намоён бўлишида невротик-депрессия ҳолатини ёшга боғлиқ дифференциал фарқларини эмпирик тадқиқ этишга шароит яратилган;
туғруқдан кейинги даврда аёлларнинг психик саломатлигини барқарорлаштиришда когнитив, шахсий, иродавий, ижтимоий соҳаларига аутоген таъсирнинг муҳимлигига кўра, фарзандига, ўз-ўзига, турмушига, ҳаётга нисбатан муносабатлари тизимида эмоционал интеллектни шакллантириш зарурлигини далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 30 ноябрдаги ПМ-19-сонли буйруғига буйруғи билан “Тиббиёт психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-19-м-сон маълумотномаси) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил «24» ноябрдаги 08-37348-сонли маълумотномаси) натижада туғруқдан кейинги даврда аёлларда эмоционал ҳолатларнинг даражасини ўрганиш, аёлларнинг эмоционал соҳасига ижобий таъсир қиладиган психокоррекцион дастурни қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish