Sayt test rejimida ishlamoqda

Оразымбетов Ермекбай Кеулимжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни ватанпарварликка тарбиялаш анъаналари», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped1276.
Илмий раҳбар: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01. 
Расмий оппонентлар: Чориев Иргаш Тураевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ халқ педагогикаси асосида ёшларни ватанпарварликка тарбиялаш ва уни такомиллаштиришга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ педагогикасида ёшларни ватанпарварликка тарбиялаш тузилмаси,  “ватанпарварлик онг + ватанпарварлик тушунча + ватанпарварлик хулқ-атвар”  интеграцияси тарихийлик, узлуксизлик, мантиқийлик миллий ва умуминсоний тамойиллар, ватанпарварликни ривожлантирувчи (ватани севиш, она тили, миллати,  миллий урф-одат ва анъаналарига садоқат) омиллар, ватанпарварлик таксономияси ва уни шакллантириш кўрсаткичларининг назарий  асослари такомиллаштирилган;
қорақалпақ халқ педагогикаси воситалари ёрдамида ёшларда ватанпарварлик  компетенцияларини шакллантириш фольклор намуналари, когнитив, аксиологик, мотивацион, хулқ-атвор компонентлар, дарсдан ташқари (анжуман, учрашув, суҳбат, бахс-мунозара) таълим шакллари, анъанавий ва интерактив усуллар, ватанпарварликни мустаҳкамлаш  парадигмаси коммуникатив, креатив, рефлексив, конструктив ва дидактик ёндашувлар ҳамда педагогик омиллар асосида аниқлаштирилган;
халқ педагогикасида ёшларни ватанпарварликка тарбиялашда  тарихий ёндашув, билим, тасаввур, онг, масъулият, миллий урф-одатлар, анъаналар “таълим муассасалари–оила–маҳалла” ҳамкорлиги, рационал, прагматик омиллар, муаммоли, эвристик, интеграцион компонентлар, ватанпарварликни ривожлантиришнинг мотивацион ва адаптив кўринишларини таълим-тарбия жараёнида қўллашга доир методик  имкониятлар  асосланган;
қорақалпоқ халқ педагогикаси асосида ёшларни ватанпарварликка тарбиялаш натижадорлигини ошириш механизмлари ва мезонлари (масъулият, бурч, фидоийлик, мардлик, садоқатлик) тажриба-синов ишлари жараёнида, дарсдан ташқари ташкил этилган  махсус курс иши мазмунида халқ ижодиёти манбаларига компетенциявий ёндашув орқали таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ педагогикаси орқали ёшларни ватанпарварликка тарбиялашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
ёшларни ватанпарварликка тарбиялаш моҳияти, “ватанпарварлик онг + ватанпарварлик тушунча + ватанпарварлик хулқ-атвар”  интеграцияси, ватанпарварликни белгиловчи мезонлар ва уни ривожлантирувчи тасниф ва тамойиллар ҳамда зарур ҳаётий билим, кўникма, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг назарий  асосларини шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фанини ўқитиш технологияси” қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика  таълим  марказининг  2022  йил  25  майдаги 01/11-02/02-750-сон маълумотномаси). Натижада, “Тарбия” фани дарсларида ватанпарварлик тарбия беришга оид шакл, усуллардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган; 
қорақалпақ халқ педагогикасида ёшларни ватанпарварликка тарбиялашга оид фольклор намуналари, компонентлар, шакл, усул ва воситалар ёрдамида ватанпарварликни ривожлантириш масалаларига доир жорий қилинган илмий ишлар натижаларидан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг А1-ХТ-0-92997 «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» (2012–2014 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини, И1-ХТ-0-17222 «Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи-ёшлар онгига сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш» (2013–2014 йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳасини (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филианинг 2021 йил 12 октябрдаги 198-сон маълумотномаси) амалга оширишда фойдаланилган. Натижада амалга оширилган илмий изланишлар жараёнида халқ педагогикаси намуналаридаги ёшларни инсонпарвар, меҳнатсевар, одоб-ахлоқли этиб тарбиялашдаги анъаналар хақида тадқиқ этилган материаллари лойиха ишини бажаришга хизмат қилган;
ёшларни ватанпарварликка тарбиялашда  тарихий ёндашув, билим, тасаввур, онг,  масъулият, миллий қадриятлар асосида юксак фазилатларни шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” деб номланган IV бандининг “Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш” тўғрисидаги 70-мақсади вазифаларини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02/02-750-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга ва уларнинг ватанпарварлик тушунчаларини тарихий ёндашиш асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
қорақалпоқ халқ педагогикаси асосида ёшларни ватанпарварликка тарбиялаш натижадорлигини ошириш механизмлари ва мезонлари (масъулият, бурч, фидоийлик, мардлик, садоқатлик) халқ ижодиёти  манбаларига компетенциявий ёндашувлар орқали  талаба-ёшларнинг ватанпаварлик ҳақидаги тушунчалари тажриба-синов ишлари жараёнида дарсдан ташқари ташкил этилган  «Қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни ватанпарварликка тарбиялаш анъаналари» номли маҳсус курс иши асосида такомиллаштирилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2021 йил 3 августдаги 01-21-04/1408-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ халқ педагогикаси асосида ёшларнинг ахалқимизга хос миллий урф-одатлар, анъаналар, она замин, туғилган жой, она тил, ватанга мухаббат тушунчалари самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish