Sayt test rejimida ishlamoqda

Аширбаева Дилорам Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Корейс ва ўзбек дискурсида мурожаат бирликларининг қиёсий тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil844.
Илмий раҳбар: Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.2019.Fil/Таr.21.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор; Каланова Дилноза Тимуровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корейс ва ўзбек тилларида мурожаат бирликларининг қўлланилишига таъсир кўрсатувчи омилларни, хусусан, мулоқотдошларнинг ижтимоий мавқеи, ёши, жинси, поғонали ва ўзаро яқинлик муносабатлари ҳамда қариндошлиги сингари устувор жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
корейс ва ўзбек тилларидаги мурожаат бирликларининг нутқдаги номинатив지명 [jimyeong], чорлаш 부름 [pureum], тавсифлаш특징을  서술함 [teugjingeul seosulham], перлокутив 직접인용문 [jigjeob inyongmun], идентификатив 동일시함 [dongilsiham], эмотив  감동적인 [gamdongjeogin] ва регулятив 규제적[gyujejeok] функциялари аниқланиб, уларнинг муайян коммуникатив вазифаларни бажаришга хизмат қилиши асосланган; 
корейс ва ўзбек тилларидаги мурожаат бирликларининг нутқ вазияти ҳамда мулоқотдошларнинг ижтимоий мавқеи, ёши, жинси, яқинлилик ва поғонали муносабатлар даражаси, шунингдек, қариндошлигига кўра қўлланишидаги нутқ самарадорлигини таъминловчи принципиал хусусиятлари очиб берилган; 
корейс ва ўзбек тилларидаги қариндош-уруғчилик, адресатнинг касб-кори ва лавозими ҳамда антропоним мурожаат бирликлари сингари нутқий мавзуларга ажратилиб, уларнинг турли нутқий вазиятларга кўра қўлланилишидаги этно-маданий жиҳатдан ўхшаш ва  нутқда қўлланишига кўра фарқли жиҳатлари асосланган; 
корейс ва ўзбек тилларидаги мурожаат бирликларида коннотатив маънонинг ифодаланиши ва уларнинг ҳар икки халқнинг ўзига хос дунёқариши, менталитети ва миллий-маданий хусусиятлари билан боғлиқ эканлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корейс ва ўзбек дискурсида мурожаат бирликларининг қиёсий тадқиқи олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
корейс ва ўзбек тилларида мурожаат бирликларидан нутқий вазиятга кўра фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларидан олинган илмий хулосалар асосида мурожаат сўзларининг нутқий жараёнда поғонали қўлланилиши, мурожаатларнинг асимметрик қатори, уларнинг ҳурмат категориясига кўра таснифи билан боғлиқ  материаллардан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг А-1-180 “Таржима ва маданиятлараро мулоқот масалаларига оид ўқув қўлланмалари яратиш” мавзусидаги илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2022 йил 18 майдаги 01-04-01/1086-сон маълумотномаси). Олинган натижалар татбиқи таржима ва маданиятлараро мулоқот масалаларига оид ўқув қўлланмаларда лингвомаданий бирликларни тавсифлашга ёрдам берган; 
корейс ва ўзбек тилларидаги қариндош-уруғчилик, адресатнинг касб-кори ва лавозими ҳамда антропоним мурожаат бирликларининг умумий ва фарқли жиҳатлари ўзаро таққосланганда олинган назарий фикрлар асосида мурожаат бирликларининг қўлланиш доираси, поғонали муносабатларда мурожаатлардан фойдаланиш қонуниятлари, корейс ва ўзбек дискурсида мурожаат бирликларининг ўхшаш ва фарқли томонларини ёритишга бағишланган таҳлилий фикр ва назарий хулосалардан Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хузуридаги Корейс тили таълим марказида фойдаланилган (Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хузуридаги Корейс тили таълим маркази 2022 йил 26 майдаги КЕС-22-105-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг малака ошириш курсини тайёрлашда ҳамда корейс тилидан махсус маърузалар (특강) ва ўқув адабиётларини тайёрлашда хизмат қилган. 
мурожаат бирликларининг  муайян коммуникатив вазифаларни бажаришда нутқдаги турли функцияларни бажара олиши ҳамда дискурс оператори сифатида кела олиши акс этган илмий қарашлар асосида ўзбек тилидаги мурожаат бирликларининг таснифи, қўлланилиши, уларнинг ўхшаш ва фарқли хусусиятларига оид тадқиқот натижаларидан Хитой Халқ Республикаси Пекин Марказий миллатлар университети Академик тадқиқотлар бўлими лойиҳалари бўйича 10301 «Масофавий таълимни ташкиллаштириш ва ислоҳ қилиш» мавзусидаги илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси Пекин Марказий миллатлар университети 2022 йил 8 июндаги 10301-202000205-сон маълумотномаси). Олинган натижалар Хитой Халқ Республикаси Пекин Марказий миллатлар университети (Minzu university of China)да ўзбек тили ва маданиятини ўқитиш ҳамда хитойликлар учун “Ўзбек тили” дарслиги тайёрлашда хизмат қилган; 
корейс ва ўзбек тилларидаги мурожаат бирликларида коннотатив маънонинг ифодаланиши ва уларнинг ҳар икки халқнинг ўзига хос дунёқараши, менталитети ва миллий-маданий хусусиятларига боғлиқ эканлигини исботловчи илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  “Oilaviy” телеканалининг “Foreign language” дастурини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси  «Ўзбекистон телерадиоканали» ДУКнинг 2022 йил 12 майдаги 02-02-608-сон маълумотномаси). Тадқиқотдаги корейс ва ўзбек дискурсидаги мурожаат бирликларининг коммуникатив-функционал ҳамда семантик-прагматик хусусиятларига доир таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалар эшиттиришнинг илмий далилларга бой ва оммабоп бўлишини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish