Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Алибек Хушнудбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Инновацион тараққиёт шароитида минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлаш», 08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt1889.
Илмий раҳбар: Досчанов Тангирберген Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Бойхонов Баходир Турсунбоевич, иқтиcодиёт фанлари доктори, доцент; Рахимов Анвар Норимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион тараққиёт шароитида минтақани барқарор ижтимоий - иқтисодий ривожланишини баҳолаш ва прогнозлашни такомиллаштиришга  қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа шаҳар ва туманларини “барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” композит индексини “юқори (23,12% - 25,74%)”, “ўрта (21,62% - 22,46%)”, “паст (16,36% - 17,18%)” интерваллар ёрдамида баҳолаш таклиф этилган; 
минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари асосида “Кластерли таҳлил (Cluster analysis)” бўйича ўхшашлик даражасини “Евкилид метрикаси” ёрдамида (Урганч ш.), (Хива ш.), (Урганч, Боғот, Ҳазорасп, Шовот, Хонқа, Хива, Қўшкўпир), (Гурлан, Янгибозор, Янгиариқ), (Тупроққалъа) кластерларига ажратиш таклиф қилинган;
минтақа аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти, аҳоли жон бошига асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар, ишсизлик даражаси омилларининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажмига  қисқа муддатли (+1,21%; +2,3%; -1,15%) ва узоқ муддатли (+3,9%; +6,9%; -2,6%)  устуворлик даражасини аниқлашни ARDL модели асосида ҳисоблаш таклиф қилинган; 
минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичларининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион тараққиёт шароитида минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа шаҳар ва туманларини “барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” композит индексини “юқори (23,12% - 25,74%)”, “ўрта (21,62% - 22,46%)”, “паст (16,36% - 17,18%)” интерваллар ёрдамида баҳолаш бўйича берилган таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 12 апрелдаги “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 10-8119-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа шаҳар ва туманларининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш ҳамда улар орасидаги тафовутларни аниқлаш имконини берган;
минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари асосида “Кластерли таҳлил (Cluster analysis)” бўйича ўхшашлик даражасини “Евкилид метрикаси” ёрдамида (Урганч ш.), (Хива ш.), (Урганч, Боғот, Ҳазорасп, Шовот, Хонқа, Хива, Қўшкўпир), (Гурлан, Янгибозор, Янгиариқ), (Тупроққалъа) кластерларига ажратиш бўйича берилган таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 12 апрелдаги “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 10-8119-сон маълумотномаси). Ушбу усулдан амалиётда фойдаланиш натижасида минтақа шаҳар ва туманларини кластерларга (синфларга) ажратиш ва уларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконини берган;
минтақа аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти, аҳоли жон бошига асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар, ишсизлик даражаси омилларининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажмига қисқа муддатли (+1,21%; +2,3%; -1,15%) ва узоқ муддатли (+3,9%; +6,9%; -2,6%) устуворлик даражасини аниқлашни ARDL модели асосида ҳисоблаш таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 12 апрелдаги “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 10-8119-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни узоқ ва қисқа муддатли таъсирини ҳисоблаш ва бу орқали инновацион тараққиёт шароитида минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун аниқ чора-тадбирларни белгилаш имконини берган;
минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичларининг келгусидаги прогноз қийматларини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 12 апрелдаги “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 10-8119-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижасини амалиётда қўллаш орқали минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичларининг ўрта муддатли даврга прогнозлашнинг қўшимча имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish