Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Мухторали Абдувохидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш кластерларни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг худудудий ҳусусиятлари” (Наманган вилояти мисолида), 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Iqt2036.
Илмий раҳбар: Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Сотволдиев Нодирбек Журабаевич,  иқтисодиёт фанлари доктори, DSc, доцент;  Дадабоев Тулқинжон Юсупжонович,  иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш кластерини ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантиришга қаратилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Наманган вилояти Уйчи, Учқўрғон ва Чуст туманларини пардозбоп ғишт ишлаб чиқаришга, Поп туманини эса табиий тошни қайта ишлаш, пардозбоп плиталарни ишлаб чиқаришга чуқур ихтисослаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ишларини мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳузурида кенгаш ташкил қилиш юзасидан тавсиялар берилган;
Наманган вилоятида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва тайёр кўп қаватли уй-жойлар қуришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи 11 та уй-жой қурилиши кластерларини ташкил этиш тўғрисида таклифлари ишлаб чиқилган;
қурилиш кластерларини ташкил этиш асосида Наманган вилоятида 2026 йилга қадар қурилиш ишлари ва қурилиш материаллари саноати ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши бўйича прогноз ҳисоб-китоблари амалга оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наманган вилоятида қурилиш кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Уйчи, Учқўрғон ва Чуст туманларини пардозбоп ғишт, Поп туманини эса табиий тошни қайта ишлаш ҳамда пардозбоп плиталарни ишлаб чиқаришга чуқур ихтисослаштириш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 09-06/12197-сон маълумотномаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2022 йил 24 августдаги 05/15-2132-сон маълумотномаси, Наманган вилояти хокимлигининг 2022 йил 23 августдаги 02/10-3778-сон маълумотномаси). Ушбу ишлаб чиқариш қувватларини жорий этилиши натижасида 935 та янги иш ўринлари яратилади, йилига ўртача 444,1 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган;
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳузурида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил қилиш юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244 сон “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 09-06/12197-сонли маълумотномаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2022 йил 24 августдаги 05/15-2132-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Давлат геология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари масъул ходимларидан иборат муайян ваколатларга эга Кенгаш ташкил этилган;
Наманган вилоятида курилиш материалларини ишлаб чиқаришдан қурилиш объектларини лойихалаштириш ва тайёр кўп қаватли уй-жойлар қуришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи 11 та уй-жой қурилиш кластерларини ташкил этиш тўғрисила таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 21 февралда қабул қилинган "Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-139 сон Қарори лойихасини
ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 09-06/12197-сонли маълумотномаси, Наманган вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 23 августдаги 02/10-3778-сон маълумотномаси). Натижада Уйчи туманида 5та, Наманган, Чортоқ туманларида 2 тадан, Косонсой ва Минбулоқ туманларида l тадан уй жой қурилиш кластерлари ташкил этилган;
Наманган вилоятида 2026 йилга қадар қурилиш ишлари ва қурилиш материаллари саноати ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши бўйича прогноз ҳисоб-китоблари Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 09-06/12197-сон маълумотномаси, Наманган вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 23 августдаги 02/10-3778-сон маълумотномаси). Натижалар Наманган вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини оширишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish