Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Мукаддас Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда давлат ҳокимияти тармоқлари фаолиятини оптималлаштириш тамойиллари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ss184.
Илмий раҳбар: Қўчқаров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Байрыева Алмагул Қурбановна, сиёсий фанлар доктори, профессор; Мавланов Жўрабек Ёрқул ўғли, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат ҳокимияти концепциясини инновацион тадқиқ этиш орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти жараёнини оптималлаштириш йўллари ва воситаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
давлат ҳокимияти ва давлат бошқарувининг янги замонавий прагматик модели New Public Management, Good Governance тизими ва методларининг оқилона бошқарув воситаси сифатида амалдаги бошқарув фаолиятига жорий этиш зарурияти асосланган;
давлат ҳокимияти тизимида демократик тамойилларга асосланган оптималлаштириш тенденциялари вертикал тизимдан босқичма-босқич равишда горизонтал шаклга трансформацияси амалга ошиши очиб берилган;
давлат бошқаруви органлари томонидан қарорларнинг қабул қилиниши ва ижро ҳисоботини эшитиш механизмининг моҳиятига кўра жамоатчиликнинг «онлайн» ва «консультатив иштироки» самарали механизм эканлиги асослаб берилган.
давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини тизимлаштиришда “рақамли бошқарувдан - рақамли номарказлаштириш сари” концепти давлат платформаси хусусиятлари сифатида давлат механизмининг функционал имкониятлари оптималлаштирилиши сабабли инновацион ғоянинг муҳим индикатори эканлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти тармоқлари фаолиятини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида:
давлат ҳокимияти тармоқлари фаолиятига доир янги замонавий давлат бошқарувининг New Public Management прагматик моделидан фойдаланиш зарурлигининг илмий жиҳатлари очиб берилганлигига оид илмий назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6155-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 августдаги 32-32/4635-сон маълумотномаси). Натижада диссертация ишнинг самарадорлиги ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар вазирликнинг давлат ҳокимияти тармоқлари фаолиятига доир янги замонавий давлат бошқарувининг амалга оширишга оид ёшлар билан учрашувларни ташкиллаштиришда фойдаланилган;
    давлат ҳокимияти тизимида демократик тамойилларга асосланган оптималлаштириш тенденциялари вертикал тизимдан босқичма-босқич равишда горизонтал шаклга трансформацияси амалга ошишидаги замонавий бошқарув парадигмаси ҳамда давлат ҳокимияти тизимида кадрлар танлаш, тайёрлаш, уларда етакчилик қобилиятларини ривожлантириш, давлат ҳокимияти тузилмаларининг ўзаро муносабатлари, бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улар самарадорлигига ижобий таъсир қилиши илмий жиҳатдан асослантирилганлигига оид материаллари ва илмий натижалари Агентлик фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 10 июндаги ХСФ-016-сонли маълумотномаси). Диссертация натижаларининг самарадорлиги ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар Агентликнинг мамлакатимизда кадрларнинг салоҳиятини юксалтириш, улар билан ишлашнинг демократик тамойилларини жорий қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган; 
жамиятда кечаётган инновацион жараёнлар шароитида давлат ҳокимияти тизимини демократик тамойилларга асосланган оптималлаштириш тенденцияси, давлат бошқарув органлари томонидан қарорларнинг қабул қилиниши ва ижро органлари ҳисоботини эшитишда жамоатчиликнинг “онлайн” ва “конуслтатив иштироки” самарали механизмга айлана бориши асослаб берилган. Тадқиқотчи томонидан илгари сурилган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини тизимлаштиришга асос бўлувчи “рақамли бошқарувдан-рақамли номарказлаштириш сари” концепти бугунги номарказлаштириш жараёнларида фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувидаги фаоллигининг янада ошишига хизмат қилиши, шу орқали мамлакатни модернизация қилиш жараёнларига ижобий таъсир қилиши асослаб берилган. Илмий тадқиқотда илгари сурилган хулосалардан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид давлат Дастури” ижросини таъминлаш бўйича Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар ҳаракати –
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2022 йил 10 августдаги 01-27-380-сон маълумотнома). Натижада юқорида кўрсатилган ижобий натижалар партия томонидан ёш кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган семинар тренинглар, тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган; 
    диссертацияда келтирилган таклиф ва хулосалари юқоридаги ғояга ҳамоҳанг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини изчил давом эттириш йўлида ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал этишда хизмат қилади ҳамда давлат бошқаруви органлари томонидан қарорларнинг қабул қилиниши ва ижро ҳисоботини эшитишда жамоатчиликнинг “онлайн” ва “консультатив иштироки” самарали механизмларга оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 24 августдаги 02-228-сон маълумотнома). Натижада давлат бошқарувига “ривожланиш мақсадларини белгилашда, давлат дастурлари ва лойиҳалари бўйича қарорлар қабул қилишда” янгича ёндашув ва уларни амалга оширишда “кенг жамоатчилик иштироки” муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича monitoring.uz портали лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish