Sayt test rejimida ishlamoqda

Абраров Исломиддин Джамоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ёшларнинг давлат бошқарувидаги иштироки: ҳолати ва истиқболлари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ss295.
Илмий раҳбар: Куранбаев Қаҳрамон Кучқарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлар доктори, профессор; Ташанов Абдухолиқ Дайнович сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини ошириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёшларнинг давлат бошқарувига жалб қилиш ва улар иштироки самарадорлигини янада оширишга хизмат қилувчи (ёшларни давлат хизмати, давлат ҳокимияти, ҳудудий бошқарув, сиёсий бошқарув, таҳлилий фикрлаш, стрессга бардошлилик, низоларни бошқариш, нотиқлик, сиёсий етакчилик) профессионал компетенцияларни янада шакллантиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган;
ёшларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувида иштирокини фаоллаштирувчи ҳамда сусайтирувчи экзостереотип ва эндостереотипларнинг айрим жиҳатлари очиб берилган;
иқтидорли ёш кадрларни селекция қилиш (ижтимоий-сиёсий манфаатларини агрегация қилиш, шахслараро коммуникацияларни ривожлантириш, ёш лидерларни тарбиялаш, ОАВлар билан ишлаш, сиёсий маданият ва сиёсий амбицияларини шакллантириш, сиёсий таҳлилга ўргатиш ва ҳ.к.) натижасида янги авлод раҳбар кадрларини тарбиялаш тизими самарадорлигининг ошишига олиб келиши асослаб берилган;
давлат бошқарувида ёшлар улушини ошириш тизимда кадрлар мувозанати ва ворисийлик принципини таъминланишининг муҳим омили эканлиги асосланган (гендер, ёш цензи, тезкорлик, функционаллик, креативлик) каби индикаторлар янада такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ёшларнинг давлат бошқарувидаги иштирокининг ҳолати ва истиқболлари бўйича амалга оширилган тадқиқот иши натижалари асосида: 
ёшларнинг давлат бошқарувига жалб қилиш ва улар иштироки самарадорлигини янада оширишга хизмат қилувчи (ёшларни давлат хизмати, давлат ҳокимияти, ҳудудий бошқарув, сиёсий бошқарув, таҳлилий фикрлаш, стрессга бардошлилик, низоларни бошқариш, нотиқлик, сиёсий етакчилик) профессионал компетенцияларни шакллантириш борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 16 августдаги 4-13-23-2563-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тадқиқотнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ёшларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш, уларнинг ахлоқий императивларини ривожлантириш, давлат бошқарувининг юқори ва маҳаллий институтларидаги таъсирчанлигини ошириш ҳамда бошқарув ҳокимиятининг маҳаллий бўғинларида умумий ўзгариш тенденцияларини ижодий-танқидий баҳолаш, стратегик қарорлар қабул қилишга доир Агентлик томонидан ташкил этилган семинар тренингларда фойдаланилган;
ёшларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувида иштирокини фаоллаштирувчи ёки сусайтирувчи экзостереотип ва эндостереотипларнинг айрим жиҳатлари инобатга олиш кераклигига оид таклиф ва тавсиялардан қонунчиликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2022 йил 15 августдаги маълумотномаси). Натижада ёшларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувига жалб қилиши ва уларни селекция қилишда экзостереотип ва эндостереотипларни инобатга олиши таклифларидан йўриқнома ишлаб чиқишда фойдаланилган;
 иқтидорли ёш кадрларни селекция қилиш (ижтимоий-сиёсий манфаатларини агрегация қилиш, шахслараро коммуникацияларни ривожлантириш, ёш лидерларни тарбиялаш, ОАВлар билан ишлаш, сиёсий маданият ва сиёсий амбицияларини шакллантириш, сиёсий таҳлилга ўргатиш ва ҳ.к.) натижасида янги авлод раҳбар кадрларини тарбиялаш тизими самарадорлигининг ошишига олиб келиши, қолаверса, давлат бошқарувида ёшлар улушини ошириш тизимда кадрлар мувозанати ва ворисийлик принципини таъминланишининг муҳим омили эканлиги асосланган (гендер, ёш цензи, тезкорлик, функционаллик, креативлик) каби индикаторлар янада такомиллаштирилган. Ушбу таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида қўлланилган (Институтнинг 2021 йил 30 ноябрдаги 01-12/362-сон маълумотномаси) Эришилган натижалардан Ўзбекистонда ёш давлат хизматчисининг қиёфасини яратиш, уларда давлат хизматида самарадорликка эришиш борасида яратилган ўқув дастурларини янада такомиллаштиришда фойдаланилган; 
давлат бошқарувида ёшлар улушини ошириш тизимда кадрлар мувозанати ва ворисийлик принципини таъминланишининг муҳим омили эканлиги асосланган (гендер, ёш цензи, тезкорлик, функционаллик, креативлик) каби индикаторлар янада такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий кенгашининг қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий кенгашининг 2022 йил 16 августдаги 01-27/384-сон маълумотномаси). Натижада, партия томонидан ёш кадрларни танлаш, улар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, давлат ҳокимияти бошқаруви органларига номзод сифатида ёшлар қатламидан кўрсатилиши, уларни шакллантиришда ёшлар сонининг орттиришга қаратилган ҳаракатлар дастурида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish