Sayt test rejimida ishlamoqda

Лухманова Зарина Талибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сиёсий режимларнинг барқарорлигини таъминлашда ёшлар сиёсатини стандартизациялаш механизмлари ва технологиялари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар. (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ss143.
Илмий раҳбар: Жалилов Актам Ташназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Эргашев Баходир Хожикурбонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Парманов Фарход Ярашевич, социология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда барқарорликни таъминлашда ёшлар сиёсатининг стандарт механизмлари ва технологияларининг ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёшларга оид сиёсатни самарали амалга оширишнинг стандарт механизмлари сифатида ёшлар сиёсатининг меъёрий-ҳуқуқий базаси, ёшлар ташкилотлари, ёшлар лойиҳалари ва дастурлари, молиялаштириш манбалари, кўнгиллилар фаолияти, тадқиқот марказлари, кадрлар тайёрлаш ва ёшлар сиёсатини баҳолаш индекси кўрсатиб берилган;
ёшлар сиёсати, ривожланиш даражасидаги ўзгаришларига кўра, демократия ва гибрид режимлардаги барқарорлик даражасига таъсир кўрсатиши ҳамда режимларнинг барқарорлигини сақлаб қолиш учун кооптацион бошқарув механизмини амалга ошириши асослаб берилган;
сиёсий режим барқарорлигини таъминлашда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишнинг стандарт механизми сифатида Миллий ёшлар сиёсатини ўлчаш индекси белгилаб берилган;
Миллий ёшлар сиёсатини ўлчаш индексининг ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, ижтимоий фаоллиги, давлат ҳокимияти органларининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолияти, ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг инфратузилмаси, ахборот-коммуникация технологиялари ва ёшларга оид давлат сиёсатининг молиялаштирилиши каби индикаторлар аниқланди ҳамда ҳисоблаш методикаси (биринчи маротаба FMLDEA ҳисоблаш методи қўлланилган) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Стандарт механизмлар ва технологиялар орқали сиёсий режимлар барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар ва тадқиқот натижалари асосида:
ёшларга оид сиёсатни самарали амалга оширишнинг стандарт механизмлари сифатида ёшлар сиёсатининг меъёрий-ҳуқуқий базаси, ёшлар ташкилотлари, ёшлар лойиҳалари ва дастурлари, молиялаштириш манбалари, кўнгиллилар фаолияти, тадқиқот марказлари, кадрлар тайёрлаш ва ёшлар сиёсатини баҳолаш индекси тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телерадиоканали «Маданий-маърифий ва бадиий дастурлар» ДУК таҳририяти томонидан тайёрланган «Ўзбекистон ёшлари», «Таълим ва тараққиёт» (2021 йил январь-февраль) дастурлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 13 апрелдаги 04-25-547-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан ёшларга оид сценарий ва дастурларни тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилган;
ёшлар сиёсати, ривожланиш даражасидаги ўзгаришларига кўра, демократия ва гибрид режимлардаги барқарорлик даражасига таъсир кўрсатиши ҳамда режимларнинг барқарорлигини сақлаб қолиш учун кооптацион бошқарув механизмини амалга оширишига оид хулосалар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда партия «Ёшлар қаноти» фаолиятини янада такомиллаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 12 майдаги 3-219-сон маълумотномаси). Ушбу хулоса ва тавсиялар жамиятимиз ҳамда давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий ислоҳотлари жараёнида ёшлар ва сиёсий партиянинг ёшлар қаноти ролини мустаҳкамлаш дастурларини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилган;
сиёсий режим барқарорлигини таъминлашда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишнинг стандарт механизми сифатида Миллий ёшлар сиёсатини ўлчаш индекси тўғрисидаги таклифидан Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг 2020 йил 16 декабрдаги 165-сон Баённомаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 19 апрелдаги 4-13-23-989-сон маълумотномаси). Натижада, бу давлат ёшлар сиёсатининг амалга оширилишини мониторинг қилиш, ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш ва ёшлар сиёсатини изчил амалга ошириш имконини берди;
Миллий ёшлар сиёсатини ўлчаш индексининг ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, ижтимоий фаоллиги, давлат ҳокимияти органларининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолияти, ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг инфратузилмаси, ахборот-коммуникация технологиялари ва ёшларга оид давлат сиёсатининг молиялаштирилиши каби индикаторлар аниқланди ҳамда ҳисоблаш методикасига доир (биринчи маротаба, FMLDEA ҳисоблаш методи қўлланилган) таклифидан Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 декабрдаги 165-сон Баённомасида кўрсатилган вазифаларни бажаришда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 19 апрелдаги 4-13-23-989-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ишлаб чиқилган методика давлат ёшлар сиёсати томонидан белгиланган вазифаларни тизимли амалга оширишдаги хато ва камчиликларни аниқ баҳолаш ва таҳлил қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish