Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсубов Инъомжон Икрам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Минтақада рақамли иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг эконометрик моделлари»,   08.00.06 - Эконометрика ва статистика, 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt1893.
Илмий раҳбарлар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рузметов Шерзодбек Бахтиярович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтиcодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Маҳмудов Сухроб Шухратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада рақамли иқтисодиётни барқарор ривожлантириш йўналишларини таҳлил қилиш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа рақамли иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг умумий даражаси инсон капитали бўйича юқори (70.9 фоиз), АКТ қамрови бўйича ўрта (59,7 фоиз), анъанавий ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича қуйи (49,9 фоиз) даражаларини қиёслаш асосида минтақавий барқарорликка эришиш имкониятлари асосланган;
минтақа иқтисодиётини рақамлаштиришни Урганч шаҳри юқори (90-96 балл), Урганч тумани ўрта (62-67 балл),  Боғот, Хазорасп ва Ҳонқа туманларида суст (35-41 балл),  Қўшкўпир, Янгибозор ва Гурлан туманлари заиф (26-31 балл) даражалари асосида рейтинг баҳолаш тизими таклиф қилинган;
минтақада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъектлари фаолиятини   рақамлаштириш асосида транзакция ва репликация харажатлари ҳажмини марказлашган ўртача даражаларни оптималлаштириш ёрдамида 80 фоиздан 30 фоизгача қисқартириш таклифи асосланган;
минтақада рақамли иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг муҳим кўрсаткичларини 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари эконометрик моделлар асосида  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада рақамли иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг эконометрик моделлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа рақамли иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг умумий даражаси инсон капитали бўйича юқори (70,9 фоиз), АКТ қамрови бўйича ўрта (59,7 фоиз), анъанавий ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича қуйи (49,9 фоиз) даражаларини қиёслаш асосида минтақавий барқарорликка эришиш имкониятлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар Хоразм вилояти ҳокимининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги 11-12-0-Q/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 26 августдаги 02/41-2-10/10-3782-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида минтақада рақамли платформалардан кенг фойдаланиш, корхона ва ташкилотларда инсон капитали даражасини янада ошириш ҳамда АКТ қамровини кенгайтириш бўйича устувор йўналишларни белгилашга имкон берган;
минтақа иқтисодиётини рақамлаштиришни Урганч шаҳри юқори (90-96 балл), Урганч тумани ўрта (62-67 балл), Боғот, Хазорасп ва Ҳонқа туманларида суст (35-41 балл),  Қўшкўпир, Янгибозор ва Гурлан туманлари заиф (26-31 балл) даражалари асосида рейтинг баҳолаш тизими бўйича илмий таклифлар Хоразм вилояти ҳокимининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги 11-12-0-Q/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 26 августдаги 02/41-2-10/10-3782-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида минтақа шаҳар ва туманларининг рақамлаштириш даражаси бўйича рейтингини аниқлаш имконияти яратилди ҳамда минтақа иқтисодиётни оптимал тартибга солиш йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
минтақада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъектлари фаолиятини   рақамлаштириш асосида транзакция ва репликация харажатлари ҳажмини марказлашган ўртача даражаларни оптималлаштириш ёрдамида 80 фоиздан 30 фоизгача қисқартириш бўйича илмий таклифлар Хоразм вилояти ҳокимининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги 11-12-0-Q/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 26 августдаги 02/41-2-10/10-3782-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида минтақа рақамли иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим таркибий қисмларини самарали фойдаланиш орқали моддий ва молиявий харажатларинг ўртача даражаларини марказлаштириш асосида марказлашган ўртача харажатлар хажмини минимал даражага тушириш учун замин яратган;
минтақада рақамли иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг муҳим кўрсаткичларини 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилиши натижасида берилган таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги 11-12-0-Q/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 26 августдаги 02/41-2-10/10-3782-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида минтақа рақамли иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг муҳим кўрсаткичларини ўрта муддатли даврга прогнозлашнинг қўшимча имконияти яратилган ҳамда кўзда тутилган муддатларда ЯҲМ ҳажмини 6,5-9,5 фоизгача ўсиш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish