Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Жахонгир Жамолиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Раҳбар ходимлар бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш», 08.00.13 – «Менежмент» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1071.
Илмий раҳбар: Қаххоров Аваз Жамолович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Йўлдошев Нуриддин Қурбанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади раҳбар ходимлар бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “KPI” баҳолаш усули иқтисодий жиҳатдан, стратегик вазифалар белгисига кўра, ёшлар ташкилоти тизими раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда мавжуд усулларга («уч юз отмиш даража», «мақсадлар бошқаруви», «smart», «фаолият даври давомида баҳолаш», «фаолиятни баҳолаш», «ўз-ўзини баҳолаш» ва б.) нисбатан самарали экани асослаб берилган;
раҳбар ходимлар бошқарув фаолияти самарадорлигини KPI услуби функцияли баҳолаш ёндашуви иқтисодий мезонларга кўра, Агентлик марказий аппарати раҳбар ходимларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (257 та) ижроси “аъло” (100% ва ундан юқори), “яхши” (91-99%), “қониқарли” (71-90%) ва қониқарсиз” (55-70%) ёндашуви асосида такомиллаштирилган, уни амалга оширишнинг алгоритми таклиф этилган;
Ёшлар ишлари агентлиги тизими раҳбар ходимларининг бошқарув фаолиятини комплекс баҳолашни, жумладан баҳолаш жараёни билан боғлиқ юқори харажатларни камайтириш негизида иқтисодий самарадорликни ошириш ва баҳолаш жараёнини рақамлаштириш модели бўйича таклифлар Ёшлар ишлари агентлигининг “2022 йилда амалга ошириладиган тадбирлари” таркибига киритилган;
ташкилотнинг стратегик мақсадлари ва белгиланган устувор вазифалари асносида раҳбар ходимлар бошқарув фаолиятини баҳолаш механизми “самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари”ни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Раҳбар ходимлар бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаш-тириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “KPI” усули иқтисодий жиҳатдан стратегик вазифалар белгисига кўра ёшлар ташкилоти тизими раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда мавжуд усулларга (“уч юз отмиш даража”, “мақсадлар бошқаруви”, “SMART” ва б.) нисбатан самарали эканлиги бўйича таклифдан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида раҳбар ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 27 августдаги 3-02-21-2180-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида ёшлар ҳудудий ва тегишли ташкилотларида тегишли тадбирларнинг стратегик мақсадларига кўра, узвий равишда ташкил қилиниши натижасида белгиланган мақсадларнинг амалга оширилиши билан бир қаторда, иқтисодий ресурслардан самарадли фойдаланишга хизмат қилган;
раҳбар ходимлар бошқарув фаолияти самарадорлигини KPI услуби функцияли баҳолаш ёндашуви, иқтисодий мезонларга кўра, Агентлик марказий аппарати раҳбар ходимларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (257 та) ижросини “аъло” (100% ва ундан юқори), “яхши” (91-99%), “қониқарли” (71-90%) қониқарсиз” (55-70%) ёндашуви асосида такомиллаштириш ва амалга оширишнинг алгоритми бўйича таклифлар Ёшлар ишлари агентлигининг “2022 йилда амалга ошириладиган тадбирлари” таркибида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 27 августдаги 3-02-21-2180-сон маълумотномаси). Таклифлар, жумладан тизимдаги раҳбар ходимлар бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашда улар фаолияти натижаларини иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини таъминлашга, фаолият самарадорлигини оширишга ва мавжуд молиявий-иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга хизмат қилган;
Ёшлар ишлари агентлиги тизими раҳбар ходимларининг бошқарув фаолиятини комплекс баҳолашни, жумладан, баҳолаш жараёни билан боғлиқ юқори харажатларни камайтириш негизида иқтисодий самарадорликни ошириш ва баҳолаш жараёнини рақамлаштириш модели бўйича таклифлар Ёшлар ишлари агентлигининг “2022 йилда амалга ошириладиган тадбирлари” таркибига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 27 августдаги 3-02-21-2180-сон маълумотномаси). Таклифлар, жумладан, рақамлаштириш модели асосида Агентлик раҳбар ходимлари фаолият самарадорлигини комплекс баҳолаш орқали баҳолаш вақти ва харажатларини камайтириш, баҳолаш шаффофлиги ва таъсирчанлигини янада оширишга қўшимча имкониятлар яратган;
ташкилотнинг стратегик мақсадлари ва белгиланган устувор вазифалари (функцияли ёндашув) асносида раҳбар ходимлар бошқарув фаолиятини баҳолаш механизми “самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари”ни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 27 августдаги 3-02-21-2180-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган кўрсаткичлар асосида агентлик раҳбар ходимларининг стратегик мақсад ва белгиланган устувор вазифаларга эришиш самарадорлигини 7 фоизга оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish