Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаисламова Наргиза Кабиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестиция лойиҳаларига таъсир қилувчи рискларни баҳолаш ва уларни пасайтириш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1235.
Илмий раҳбар: Хомитов Комилжон Зоитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Ҳосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Нарбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инвестиция лойиҳаларига таъсир қилувчи рискларни баҳолаш ва уларни пасайтиришга қаратилган тaклиф вa тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестиция лойиҳаларига таъсир этувчи рискларни баҳолашда риск даражасини лойиҳа умумий қиймати чегарасининг 15 фоизидан оширмасликнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
рискларни лойиҳа иштирокчилари ўртасида тақсимлаш, суғурталаш ва кутилмаган харажатларни қоплаш учун лойиҳа умумий қийматининг 10 фоизи миқдорида захиралаш орқали инвестиция лойиҳаларига таъсир қилувчи рискларни пасайтириш таклиф этилган;
инвестиция лойиҳаларига таъсир қилувчи риск омилларини сифат кўрсаткичилари салмоғи чегарасини 40 фоиз ва миқдорий кўрсаткичлар салмоғи чегарасини 60 фоиз этиб белгилаш асосида лойиҳани молиялаштиришга қабул қилиш таклиф этилган;
кредит таъминотига қўйилган актив қийматидан, ўз капитали ва тушум миқдоридан улуш ҳисоблаш орқали ҳамда қарз олувчининг қандай кредит риски гуруҳига мансублигидан келиб чиқиб, инвестиция лойиҳаларига кредит бериш лимитини белгилаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестиция лойиҳаларига таъсир қилувчи рискларни баҳолаш ва уларни пасайтириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
инвестиция лойиҳаларига таъсир этувчи рискларни баҳолашда риск даражасини лойиҳа умумий қиймати чегарасини 15 фоизидан оширмасликнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифи «Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банкининг 2022 йил 28 январдаги 4-сон «Кредит сиёсати» ва 2022 йил 22 февралдаги 7-сон «Юридик шахсларни кредитлаш тўғрисида»ги Низоми ишлаб чиқилишида фойдаланилган («Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банкининг 2022 йил 20 июлдаги 01/4765-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмини 1,12 баробарга оширилишига  эришилган;
рискларни лойиҳа иштирокчилари ўртасида тақсимлаш, суғурталаш ва кутилмаган харажатларни қоплаш учун лойиҳа умумий қийматининг 10 фоизи миқдорида захиралаш орқали инвестиция лойиҳаларига таъсир қилувчи рискларни пасайтириш таклифи «Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банкининг 2022 йил 28 январдаги 4-сон «Кредит сиёсати» ва 2022 йил 22 февралдаги 7-сон «Юридик шахсларни кредитлаш тўғрисида»ги Низоми ишлаб чиқилишида фойдаланилган («Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банкининг 2022 йил 20 июлдаги 01/4765-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида банк томонидан иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажми 13 фоизга ўсган;
инвестиция лойиҳаларига таъсир қилувчи риск омилларини сифат кўрсаткичлари салмоғи чегарасини 40 фоиз ва миқдорий кўрсаткичлар салмоғи чегарасини 60 фоиз этиб белгилаш асосида лойиҳани молиялаштиришга қабул қилиш ҳақидаги таклиф «Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банкининг 2022 йил 28 январдаги 4-сон «Кредит сиёсати» ва 2022 йил 22 февралдаги 7-сон «Юридик шахсларни кредитлаш тўғрисида»ги Низоми ишлаб чиқилишида фойдаланилган («Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банкининг 2022 йил 20 июлдаги 01/4765-сон маълумотномаси). Натижада, банк томонидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг 111,8 фоизга ўсишига эришилган;
кредит таъминотига қўйилган актив қийматидан, ўз капитали ва тушум миқдоридан улуш ҳисоблаш орқали ҳамда қарз олувчининг қандай кредит риски гуруҳига мансублигидан келиб чиқиб, инвестиция лойиҳаларига кредит бериш лимитини белгилаш таклифи «Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банкининг 2022 йил 28 январдаги 4-сон «Кредит сиёсати» ва 2022 йил 22 февралдаги 7-сон «Юридик шахсларни кредитлаш тўғрисида»ги Низоми ишлаб чиқилишида фойдаланилган («Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банкининг 2022 йил 20 июлдаги 01/4765-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, банк томонидан инвестиция лойиҳаларига берилган кредитлар бўйича оладиган фоизли даромадини 16 фоизга кўпайишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish