Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанов Муроджон Фозилжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пилородуоденал яралардан қон кетишда хирургик даволаш натижаларини яхшилаш йўллари», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib226.

Илмий раҳбар: Назиров Феруз Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Калиш Юрий Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: А.В.Вишневский номли хирургия институти давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пилородуоденал яралардан қон кетиш билан беморларда тактикани такомиллаштириш, яра касаллиги замонавий фармакотерапияси фонида аъзони сақлаб қолувчи ва резекцияли амалиётларнинг янги техник усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистон Республикаси Фарғона водийси аҳолисида ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг тарқалиши ўрганилиб, асоратланган пилородуоденал яраларнинг клиник кечиши ва асосий типологик хусусиятлари аниқланган;

қон кетиши тўхтаган пилородуоденал яралар билан беморларда амалиётгача бўлган даврда ошқозоннинг кислота ишлаб чиқиш фаолияти ва пепсиноген гомеостазининг хусусиятлари, шунингдек замонавий фармакотерапия фонида хирургик амалиётдан кейин уларнинг ўзгариши ўрганилган;

пилородуоденал яралардан қон кетиш билан беморларни консерватив ва хирургик даволаш тактикасининг оптимал алгоритми ишлаб чиқилган;

пилородуоденал яралардан қон кетишда яраларни кесиб олган ҳолда пилородуоденопластика билан аъзони сақлаб қолувчи амалиёт усули ишлаб чиқилган;

бир қаторли гастродуоденоанастомоз билан ошқозоннинг тежовчи резекция усули ишлаб чиқилган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Яра касаллиги билан беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишлаб чиқилган «Ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида тешилиш билан асоратланган иккита локализацияли яраларни хирургик даволаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04962-сон патент, 2014 йил). Таклиф этилган усулни қўллаш амалиётнинг жуда юқори хавфи бўлган беморларда қон кетаётган пилородуоденал яраларда аъзони сақлаб қолувчи амалиётларни бажариш ва 71,1% ҳолларда яхши бевосита ва узоқ муддатдаги натижаларга эришиш имконини берган;

ишлаб чиқилган «Ошқозон резекцияси ва гастродуоденоанастомозни қўйиш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 05306-сон патент, 2016 йил). Таклиф этилган усулни пилородуоденал яралардан қон кетиш билан беморларда қўллаш ошқозон-ичак тизими бўйлаб овқатнинг табиий ҳаракатини сақлаб қолган ҳолда ошқозоннинг тежовчи резекциясини бажариш имконини берган;

«Пилородуоденал яралардан қон кетишда хирургик тактикани танлаш» ва «Пилородуоденал ярадан қон кетишлар билан беморларда даволаш-ташхислаш тактикаси дастури» услубий қўлланмалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 18 апрелдаги 8Н-р/61-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар пилородуоденал яралардан қон кетиш билан беморларда даволаш-ташхислаш тактикасини оптималлаштириш, қон кетиш рецидивлари частотаси ва амалиётдан кейинги асоратлар хавфи частотасини камайтириш имконини берган;

пилородуоденал яралардан қон кетиш билан беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга бағишланган тадқиқотнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Андижон давлат тиббиёт институтининг шошилинч тиббий ёрдам билан хирургия бўлими ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 1-хирургия бўлими амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 18 апрелдаги 8Н-р/61-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқотдан олинган натижалар хирургик давога муҳтож бўлган беморлар сонини 31,1% дан 16% гача камайтириш, шошилинч амалиётлар бажариш заруратини 38,4% дан 17,5% гача қисқартириш, шунингдек кечиктирилган амалиётлар улушини 25,6% дан 43,9% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish