Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитов Саиджон Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўўзбекистон Республикасида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш», 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1398.
Илмий раҳбар: Асқарова Мавлуда Турабовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Усмонов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бўстонов Мансур Мардонқулович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
минтақаларда чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ жараёнларни бошқариш учун маҳаллий ҳокимлик ва тадбиркорлар шериклигида кичик  турдаги қайта ишлаш корхоналарини ўзаро тегишли ваколат ва мажбуриятларни тақсимлаш асосида ташкил этиш асосланган; 
давлат ва кичик бизнес ўртасидаги ҳамкорликнинг янги самарали шакли сифатида инвестиция ресурсларини жалб этишнинг гибрид механизми асосида лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш минтақавий фондини шакллантириш таклифи асосланган;  
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига ички ва ташқи инвестициялар киритишни молиялаштириш фондини ташкил этиш таклифи асосланган;
бевосита масъул институтлар томонидан мазмунан ва ташкилий жиҳатдан тақсимлаш имкони мавжуд бўлган тижорат тавсифидаги йирик ДХШ лойиҳаларини алоҳида кичик ҳажмли молиявий ДХШ лойиҳаларига ажратиш орқали ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий соҳа тармоқлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
минтақаларда чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ жараёнларни бошқариш учун маҳаллий ҳокимлик ва тадбиркорлар шериклигида кичик  турдаги қайта ишлаш корхоналарини ўзаро тегишли ваколат ва мажбуриятларни тақсимлаш асосида ташкил этиш таклифи «Ҳудудларда давлат-хусусий шериклик доирасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш» дастури асосида чиқиндиларни қайта ишлаш пунктларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 06/04-01-37/3298-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент, Наманган, Бухоро, Фарғона вилоятларида 9 та ДХШ лойиҳаси доирасида вилоят тадбиркорлари ташаббуси билан 237,3 млрд. сўм инвестиция жалб этилиб, маҳаллий аҳоли учун 45 та янги иш ўрни яратилган;
давлат ва кичик бизнес ўртасидаги ҳамкорликнинг янги самарали шакли сифатида инвестиция ресурсларини жалб этишнинг гибрид механизми асосида лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш минтақавий фондини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сон «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-иловаси 5-бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 06/04-01-37/3298-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хусусийлаштиришдан кейин тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун махсус инвестиция фонди шакллантирилиб, мамлакат тараққиётига масъул маҳаллий банкларнинг функциялари белгилаб берилган;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига ички ва ташқи инвестициялар киритишни молиялаштириш фондини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 06/04-01-37/3298-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси дастурларига давлат-хусусий шериклик асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга 14 млрд. АҚШ доллари ҳисобида инвестицияларни жалб этиш вазифаси киритилган;
бевосита масъул институтлар томонидан мазмунан ва ташкилий жиҳатдан тақсимлаш имкони мавжуд бўлган тижорат тавсифидаги йирик ДХШ лойиҳаларини алоҳида кичик ҳажмли молиявий ДХШ лойиҳаларига ажратиш орқали ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий соҳа тармоқлари фаолият самарадорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан «Ҳудудларда давлат-хусусий шериклик доирасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш» дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 06/04-01-37/3298-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ДХШ дастури бўйича индивидуал капитал қиймати 10 млн. АҚШ доллари бўлган йирик ва умумий қиймати қарийб 8 млрд. АҚШ доллари бўлган 20 та ўрта лойиҳалар амалиётга жорий қилиниб, 2020 – 2022 йилларда оралиқ қиймати 1 млрд. сўмгача бўлган 130 та лойиҳа концепциялари ишлаб чиқилган ва молиялаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish