Sayt test rejimida ishlamoqda

Фозилжонов Иброхимжон Сотволдихўжа ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятлари пул оқимини прогноз қилиш йўлларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt414.
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятлари пул оқимини прогноз қилиш йўлларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхонанинг реинвестицияга йўналтирилган пул маблағлари миқдорига таъсир кўрсатувчи асосий капитал (Ак), айланма капитал (Кк) ва амортизация харажатлари (Эк) ўзгариши ўзаро боғлиқлигининг Ак>Кк>Эк талабига мувофиқлигини акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш-молиявий фаолият меъёрларига қатъий амал қилишни таъминлаш орқали эркин пул оқимларининг ҳажмини 2 баробарга ошириш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятлари дисконтланган пул оқимини прогноз қилишни амалга оширишда капиталнинг ўлчанган қиймати (WACC)нинг мақбул чегарасини 0,15<WACC<0,18 оралиқда таъминлаш орқали жамиятнинг прогноз қилинаётган давридаги жорий пул оқимини 1,5 баробарга ошиш имконияти асосланган;
корхона пул оқимининг юқори самарадорлигини баҳолашда фойдаланиладиган самарадорлик мультипликатор кўрсаткичлари ҳисобланган тўлов қобилияти (Ктқ≥0,4), бивера (0,17≤Кбив≤0,4), соф пул оқимлари етарлиги (Кспо≥1,0) коэффициентлари энг мақбул даражасини аниқлаш орқали акциядорлик жамиятлари соф пул оқимларининг самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятларнинг молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар орқали вақтлар қатори регрессион эконометрик модель асосида “Андижондонмаҳсулот”, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ҳамда “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятларининг 2025 йилга қадар соф пул оқимларининг прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларининг пул оқимларини прогноз қилишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий амалий ва услубий таклиф ҳамда тавсиялар асосида: 
корхонанинг реинвестицияга йўналтирилган пул маблағлари миқдорига таъсир кўрсатувчи асосий капитал (Ак), айланма капитал (Кк) ва амортизация харажатлари (Эк) ўзгариши ўзаро боғлиқлигининг Ак>Кк>Эк талабига мувофиқлигини акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш-молиявий фаолият меъёрларига қатъий амал қилишни таъминлаш орқали эркин пул оқимларининг ҳажмини 2 баробарга ошириш таклифи “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан “Акциядорлик жамиятининг узоқ муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 августдаги 
30-06/1945-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятининг асосий капитал, айланма капитал ва амортизация харажатлари прогноз қилиш ҳамда  жамиятнинг реинвестицияга йўналтирилган пул маблағлари  аниқлаш имконияти яратилиб, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг соф реинвестицияларга йўналтирилган маблағлари 2021 йилда 90,3 млрд. сўмга етган;
акциядорлик жамиятлари дисконтланган пул оқимини прогноз қилишни амалга оширишда капиталнинг ўлчанган қиймати (WACC)нинг мақбул чегарасини 0,15<WACC<0,18 оралиқда таъминлаш орқали жамиятнинг прогноз қилинаётган давридаги жорий пул оқимини 1,5 баробарга ошиш таклифи “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамияти томонидан “Акциядорлик жамиятининг узоқ муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 
19 августдаги 01-14/404-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида прогноз қилинаётган пул оқимлари орқали акциядорлик жамиятининг инвестиция салоҳияти, капитал бюджетни шакллантиришга сарфланадиган харажатлар меъёрини аниқлаш имкониятини бериб, “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2023 йилга прогноз қилинаётган экин пул оқимларини жорий қиймати 6,4 млрд. сўмга етиши аниқланган;
корхона пул оқимининг юқори самарадорлигини баҳолашда фойдаланиладиган самарадорлик мультипликатор кўрсаткичлари ҳисобланган тўлов қобилияти (Ктқ≥0,4), бивера (0,17≤Кбив≤0,4), соф пул оқимлари етарлиги (Кспо≥1,0) коэффициентлари энг мақбул даражасини аниқлаш орқали акциядорлик жамиятлари соф пул оқимларининг самарадорлигини ошириш таклифи “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамияти томонидан “Акциядорлик жамиятининг узоқ муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган   (“Қўқон механика заводи" акциядорлик жамиятининг 2022 йил 14 октябрдаги 14/08-1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамияти пул оқимининг самарадорлигини баҳолаш ва пул оқимларини самарали бошқариш ҳамда акциядорлик жамиятининг тўлов қобилиятини барқарорлигини аниқлаш имкони яратилиб, “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамияти мажбуриятларини бажариш учун соф пул маблағлари етарлиги коэффициенти 2021 йилда 2017 йилга нисбатан 2,7 баробарга ўсиши таъминланган;
акциядорлик жамиятларнинг молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар орқали вақтлар қатори регрессион эконометрик модель асосида “Андижондонмаҳсулот”, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ҳамда “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятларининг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган соф пул оқимларининг прогноз кўрсаткичлари тегишли корхоналар томонидан “Акциядорлик жамиятининг узоқ муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 августдаги 01-14/404-сон, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 августдаги 30-06/1945-сон, “Қўқон механика заводи" акциядорлик жамиятининг 2022 йил 14 октябрдаги 
14/08-1-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларининг пул оқимларини прогноз қилишга таъсир қилувчи омиллар таъсирини аниқлаш орқали соф пул оқимлари прогнози акциядорлик жамиятларининг соф пул оқимини узоқ ва қисқа муддатда ўзгаришини аниқлашга имконини бериб, “Андижондонмаҳсулот”, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ҳамда “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятларининг 2025 йилда соф пул оқимининг ҳажми 11,1 млрд. сўмга етиши аниқлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish