Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Адхамжон Аъзамжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ташкилотда ходимларни бошқаришнинг ташкилий-мотивацион механизмларини такомиллаштириш йўллари (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги мисолида)», 08.00.13 – «Менежмент» ва 08.00.10 – «Демография. Меҳнат иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1519.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Иброхимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдураҳмонова Гулнора Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ходимларни бошқаришнинг ташкилий-мотивацион механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташкилотда ходимлар бошқаруви самарадорлиги тўғрисида ахборот берувчи HR-метрика (HR metrics) ўлчови тизимидан фойдаланишда ёшлар ташкилотлари фаолият хусусиятларини инобатга олган ҳолда ёшлар ишлари агентлиги ходимларини бошқариш даражасини баҳолаш аниқлигини ошириш таклифи асосланган;
ходимларни бошқариш самарадорлигининг халқаро миқёсдаги оптимал ҳамда миллий миқёсдаги ҳақиқий даражалари (тегишли равишда: содиқлик кўрсаткичи (eNPS = 0 – 10%;13,5%), ташкилотда вакансияларни тўлдириш тезлиги (ВТТ = 26 кун; 22,5 кун), ходимларнинг ўз иш фолиятига жалб қилинганлик даражаси (ЖҚД = 50%; 77,4%) асосида  Ёшлар ишлари агентлигида ходимларни бошқариш фаолияти такомиллаштирилган;
ёшлар ташкилотлари ходимларини бошқаришнинг ташкилий-мотивацион механизмларини Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари таркибий тузилмасида Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш сектори фаолиятини йўлга қўйиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
Ёшлар ишлари агентлиги асосий фаолият кўрсаткичларининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ходимларни бошқаришнинг ташкилий-мотивацион механизми самарадорлигининг мақбул иш режими, лавозимда ўсиш ва мустақил қарор қабул қилиш имкониятларини яратиш омиллари билан боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модель асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ташкилотда ходимларни бошқаришнинг ташкилий-мотивацион механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ташкилотда ходимлар бошқаруви самарадорлиги тўғрисида ахборот берувчи HR-метрика (HR metrics) ўлчови тизимидан фойдаланишда ёшлар ташкилотлари фаолият хусусиятларини ифодаловчи қўшимча кўрсаткичларни қўлланган ҳолда ёшлар ишлари агентлиги ходимларини бошқариш даражасини баҳолаш аниқлигини ошириш таклифдан Ёшлар ишлари агентлиги «Инсон ресурсларини бошқариш» бўлими фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 8 июлдаги 4-13-23-1800-сон маълумотномаси). Натижада, Агентликнинг инсон ресурсларини бошқариш бўлими иш самарадорлигини оширишга, кадрлар қўнимсизлигини 5 фоизга камайтиришга эришилган, ходимлар фаолиятини мониторинг қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш 2 бараварга осонлашган;
ходимларни бошқариш самарадорлигининг халқаро миқёсдаги оптимал ҳамда миллий миқёсдаги ҳақиқий даражалари (тегишли равишда: содиқлик кўрсаткичи (eNPS = 0 – 10%;13,5%), ташкилотда вакансияларни тўлдириш тезлиги (ВТТ = 26 кун; 22,5 кун), ходимларнинг ўз иш фолиятига жалб қилинганлик даражаси (ЖҚД = 50%; 77,4%) асосида  Ёшлар ишлари агентлигида ходимларни бошқаришнинг ташкилий-мотивацион тизими фаолиятини такомиллаштириш захиралари баҳолаш таклифи Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 8 июлдаги 04-13/1189-сон маълумотномаси). Натижада, ходимлар фаолиятини таҳлил қилиш, уларни ўз иш фолиятига жалб қилинганлик даражасини ҳисоблаш ва вакансиялар билан ишлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилиб, кадрлар иш юритувида иш самарадорлигининг сезиларли даражада ошишига эришилган;
ёшлар ташкилотлари ходимларини бошқаришнинг ташкилий-мотивацион механизмларини Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари таркибий тузилмасида Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш сектори фаолиятини йўлга қўйиш орқали такомиллаштириш таклифи Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 8 июлдаги 4-13-23-1800-сон маълумотномаси). Натижада, Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш тегишли ташкилотлар орқали мувофиқлаштирилган;
Ёшлар ишлари агентлиги асосий фаолият кўрсаткичларининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ходимларни бошқаришнинг ташкилий-мотивацион механизми самарадорлигининг мақбул иш режими, лавозимда ўсиш ва мустақил қарор қабул қилиш имкониятларини яратиш омиллари билан боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модель  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятининг истиқболдаги дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 8 июлдаги 4-13-23-1800-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятининг истиқболдаги асосий фаолият кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish