Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаева Нилуфар Кадамбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда инфратузилмани ривожлантириш йўллари», 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2485.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Муҳитдинов Худоёр Суюнович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фарҳод Озодович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти иқтисодий барқарорлигини таъминлашда инфратузилма фаолиятини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилоятининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи устувор омилларни аниқлаш зарурати асосланган, натижада ҳудудий хусусиятлар асосида барқарор ривожланишнинг интернал ва экстернал (internal and external) омиллари аниқланган;
Хоразм вилоятида инвестицияларни ўзлаштиришда мавжуд капиталнинг ишга туширилиши (ўртача 2-3 йил) билан ундан фойдалана оладиган кадрлар тайёрлаш (ўртача 5-6 йил) даври 2,5 марта ортда қолаётганлиги боис капитал самарадорлигининг (Incremental Capital Output Ratio (ICOR)) экстенсив ўсишини бартараф қилишда инновацион инфратузилмани ривожлантириш зарурияти асосланган;
туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ҳамда табиий ресурсларига мос инфратузилма объектларини ривожлантириш асосида қишлоқ хўжалиги хом ашёси ҳамда қўшни вилоятлар минерал хом ашёсини қайта ишловчи саноат тармоқларини жойлаштириш бўйича ҳудудий блок-схема ҳамда саноатнинг стратегик йўналишлари ишлаб чиқилган; 
Хоразм вилоятида инфратузилмани ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш ҳолатини ҳисобга олиб, ЯҲМ ўсиши ва унинг таркибидаги омиллар ялпи унумдорлиги (Total Factor Productivity)нинг 2026 йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақани иқтисодий барқарорлигини таъминлашда инфратузилмани ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Хоразм вилоятининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи устувор омилларни аниқлаш зарурати асосланган, натижада ҳудудий хусусиятлар асосида барқарор ривожланишнинг интернал ва экстернал (internal and external) омиллари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 16 августдаги “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 435 сон қарор ижроси бўйича 399-12-0-Q/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2022 йил 7 сентябрдаги 10-6783-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм вилоятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб инфратузилма турлари танланган ва уларни ривожлантириш бўйича ёндашувлар ишлаб чиқилган;
Хоразм вилоятида инвестицияларни ўзлаштиришда мавжуд капиталнинг ишга туширилиши (ўртача 2-3 йил) билан ундан фойдалана оладиган кадрлар тайёрлаш (ўртача 5-6 йил) даври 2,5 марта ортда қолаётганлиги боис капитал самарадорлигининг (Incremental Capital Output Ratio (ICOR)) экстенсив ўсишини бартараф қилишда инновацион инфратузилмани ривожлантириш бўйича берилган таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг  2022 йил 12 апрелдаги “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарори ижроси бўйича 158-12-0-Q/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2022 йил 7 сентябрдаги 10-6783-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни қўллаш асосида минтақанинг иқтисодий барқарорлик даражасини таъминлашда саноатни туман ва шаҳарлар кесимида жойлаштириш имкониятини яратган;
туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ҳамда табиий ресурсларига мос инфратузилма объектларини ривожлантириш асосида қишлоқ хўжалиги хом ашёси ҳамда қўшни вилоятлар минерал хом ашёсини қайта ишловчи саноат тармоқларини жойлаштириш бўйича ҳудудий блок-схема ҳамда саноатнинг стратегик йўналишлари бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сон қарорининг ижроси бўйича 34-12-0-Q/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2022 йил 7 сентябрдаги 10-6783-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш асосида вилоят иқтисодиёти барқарорлигини таъминлаш усули ишлаб чиқилиб аҳоли сони ва корхоналар жойлашуви даражаси бўйича самарали тадқиқ қилишга эришилган;
Хоразм вилоятида инфратузилмани ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш ҳолатини ҳисобга олиб, ЯҲМ ўсиши ва унинг таркибидаги омиллар ялпи унумдорлиги (Total Factor Productivity)нинг 2026 йилгача прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг  2022 йил 12 апрелдаги “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарори ижроси бўйича 158-12-0-Q/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2022 йил 7 сентябрдаги 10-6783-сон маълумотномаси). Мазкур модел асосида Хоразм вилоятининг 2022-2026 йилларда ЯҲМнинг ўсиш суръати 5,5 фоиздан 6,8 фоизгача етиши ҳамда унинг таркибидаги омиллар ялпи унумдорлиги ҳам ўсувчи тенденцияга эга бўлиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish