Sayt test rejimida ishlamoqda

Наурызбаев Алиакбар Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларини қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1700. 
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якипбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
II.Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларини қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ипотека қимматли қоғозлари ва «Сукук» облигацияларини жорий этиш натижасида акциядорлик жамиятларини қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларига хорижий валютадаги молиявий ресурсларни жалб қилиш мақсадида еврооблигацияларни эмиссия қилиш таклиф этилган;
IPO ва SPO йўли билан акцияларни тақсимлаш андеррайтер томонидан аниқланадиган ягона нарх асосида амалга ошириш таклиф этилган;
капитал активлар қийматини баҳолаш моделидан фойдаланган ҳолда акцияларнинг кутилаётган даромадлилик даражасини янада ошириш зарурлиги илмий асосланган.
Тадқиқот натижалаpининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларини қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар асосида:
ипотека қимматли қоғозлари ва «Сукук» облигацияларини жорий этиш натижасида акциядорлик жамиятларини қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги М/01-09/751-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, акциядорлик жамиятларига турли инструментлар орқали инвестицияларни жалб қилиш имконини кенгайтирган ҳамда қимматли қоғозлар бозори орқали акциядорлик жамиятларига жалб қилинаётган инвестициялар миқдорини 10 фоизгача оширишга имкон берган;
акциядорлик жамиятларига хорижий валютадаги молиявий ресурсларни жалб қилиш мақсадида еврооблигацияларни эмиссия қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги М/01-09/751-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятларини молиялаштирилиш манбалари хорижий валютада 2020 йилга нисбатан 38 фоизга ошириш имкониятини берган;
IPO ва SPO йўли билан акцияларни тақсимлаш андеррайтер томонидан аниқланадиган ягона нарх асосида амалга ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги М/01-09/751-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, акциядорлик жамиятларига қисқа муддатли инвестицияларни паст капитал баҳосида жалб қилиш имкониятини берган;
капитал активлар қийматини баҳолаш моделидан фойдаланган ҳолда акцияларнинг кутилаётган даромадлилик даражасини янада ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги М/01-09/751-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятларининг хусусий капиталидан олиниши кутилаётган даромадлилик даражасини 2021 йилда 17 фоизга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish