Sayt test rejimida ishlamoqda

Закимов Айбек Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қизилмия етиштириш ва қайта ишлаш тизимида кооперацияни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асослари”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt767. 
Илмий раҳбар: Ташматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақам: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Улуғбек Камбарбекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади экологик шароити мураккаб минтақада қизилмия етиштириш ва қайта ишлаш тизимида кооперацияни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси”ни қизилмияни етиштирувчиларни бирлаштирувчи ҳамда хизмат кўратувчи турли инфратузилма субъектларини бирлаштирувчи кооперация шаклларига айлантириш орқали субъектларнинг мулкчилик, шартнома ва бошқа иқтисодий муносабатларни шакллантиришдаги манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва кооперация самадорлигини ошириш таклифи асосланган;
минтақада қизилмия ишлаб чиқаришни кооперация асосида ривожлантириш орқали иқтисодий (экспорт даромадини 2,8 мартага ошириш), ижтимоий-иқтисодий (ишсизлик даражасини қисқартириш, аҳоли даромадини ошириш), экологик (шўрланган ерларни камайтириш), демографик (ишчи кучи кўчиб кетишининг олдини олиш) самаралардан иборат умумий самарага эришиш асосланган; 
минтақада қизилмияни етиштирувчилар горизонтал кооперациясининг ташкилий тузилмаси фаолиятини кооперация иштирокчилари ўртасидаги фойдани муқобил тақсимлашда кооператив харажатлари ва дивиденд тўловлари (0,7:0,3), пай бадалларини тўлдириш ва  бадаллар қолдиғи (0,8:0,2) нисбатини таъминлаш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
минтақада қизилмияни етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш салоҳиятини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йилга қадар мўлжалланган қизилмияни етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижалаpининг жорий қилиниши. Қизилмия етиштириш ва қайта ишлаш тизимида кооперацияни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий ва амалий таклифлар асосида: 
“Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси”ни қизилмияни етиштирувчиларни бирлаштирувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи турли инфратузилма субъектларини бирлаштирувчи кооперация шаклларига айлантириш орқали субъектларнинг мулкчилик, шартнома ва бошқа иқтисодий муносабатларни шакллантиришдаги манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва кооперация самадорлигини ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 28 апрелдаги 09/575-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қизилмияни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш самарадорлигини ошириш ҳамда кооперациядан олинган фойдани оптимал тақсимлашга эришиш имкони яратилган; 
минтақада қизилмия ишлаб чиқаришни кооперация асосида ривожлантириш орқали иқтисодий (экспорт даромадини 2,8 мартага ошириш), ижтимоий-иқтисодий (ишсизлик даражасини қисқартириш, аҳоли даромадини ошириш), экологик (шўрланган ерларни камайтириш), демографик (ишчи кучи кўчиб кетишининг олдини олиш) самаралардан иборат умумий самарага эришиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 28 апрелдаги 09/575-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақада қизилмия ишлаб чиқаришни кооперация асосида ривожлантириш орқали олинадиган умумий (иқтисодий, ижтимоий-иқтисодий, экологик, демографик) самара ҳажмини ошириш имкони яратилган;
минтақада қизилмияни етиштирувчилар горизонтал кооперациясининг ташкилий тузилмаси фаолиятини кооперация иштирокчилари ўртасидаги фойдани муқобил тақсимлашда кооператив харажатлари ва дивиденд тўловлари (0,7:0,3), пай бадалларини тўлдириш ва  бадаллар қолдиғи (0,8:0,2) нисбатини таъминлаш орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 28 апрелдаги 09/575-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қизилмияни етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш ҳажмини ўртача 1,5 фоизга ошишига хизмат қилган;
минтақада қизилмияни етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш салоҳиятини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йилга қадар мўлжалланган қизилмияни етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмининг ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 28 апрелдаги 09/575-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг камида 10 %га кенгайиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 55,4 %, қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли сони 0,6  фоизга ошиши мумкинлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish