Sayt test rejimida ishlamoqda

Адизов Бахтиёр Исматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Инновацион ривожланиш шароитида олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини ошириш (Бухоро вилояти мисолида)», 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt653.
Илмий раҳбар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Кайрулла, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ривожланиш шароитида олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлиги омиллари ташқи (институционал, талаб ва таклиф, ижтимоий ҳамкорлик, ОТМнинг академик ва молиявий мустақиллиги) ва ички (инвестицион ва инновацион фаоллик, ташқи таъсирларга мослашувчанлик, рейтинг ва имиж, кадрлар тайёрлаш таълим стратегияси) омил гуруҳлари ҳамда дастлабки ишга жойлашиш жараёнидаги таъсир этувчи омиллар (моддий таъминланиш, иш ўрнини топиш, бандлик шароити, корхоналарнинг жозибадорлиги, иш юкламасининг интенсивлиги) ёрдамида асосланган;
олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигининг интеграл коэффициенти ( ) ни татбиқ этиш орқали битирувчилар рақобатбардошлигини баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини психофизиологик, касбий-малака омиллари асосида бошқарув самарадорлигини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
битирувчиларнинг бирламчи ишга жойлашганлар, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар, олий таълим муассасалари битирувчилари, инновацияларга қилинган харажатлар ҳажми ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ўзаро таъсирини кўп омилли эконометрик модел асосида 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ривожланиш шароитида олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини ошириш йўналишида олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлиги омиллари ташқи (институционал, талаб ва таклиф, ижтимоий ҳамкорлик, ОТМнинг академик ва молиявий мустақиллиги) ва ички (инвестицион ва инновацион фаоллик, ташқи таъсирларга мослашувчанлик, рейтинг ва имиж, кадрлар тайёрлаш таълим стратегияси) омил гуруҳлари ҳамда дастлабки ишга жойлашиш жараёнидаги таъсир этувчи омиллар (моддий таъминланиш, иш ўрнини топиш, бандлик шароити, корхоналарнинг жозибадорлиги, иш юкламасининг интенсивлиги) ёрдамида асослаш бўйича таклифи Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2022 йил 3 октябрдаги “Вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”ги VI-64-118-2-0-K/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 5 октябрдаги 946/04-07-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигининг шаклланишига таъсир этувчи омилларни устуворлик даражаси аниқланган;
олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигининг интеграл коэффициенти () ни татбиқ этиш орқали битирувчилар рақобатбардошлигини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш бўйича таклифи Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2022 йил 3 октябрдаги “Вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”ги VI-64-118-2-0-K/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 5 октябрдаги 946/04-07-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро ва Фарғона давлат университетлари битирувчиларининг 4 та гуруҳ омиллари таъсиридаги рақобатбардошлик даражаси аниқлиги 13 - 17 фоизга ортган;
олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини психофизиологик, касбий-малака омиллари асосида бошқарув самарадорлигини оширишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш бўйича таклифи Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2022 йил 3 октябрдаги “Вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”ги VI-64-118-2-0-K/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 5 октябрдаги 946/04-07-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида битирувчилар рақобатбардошлигини бошқариш самарадорлиги 7 - 11 фоизга ортган;
битирувчиларнинг бирламчи ишга жойлашганлар фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони, олий таълим муассасалари битирувчилари сони, инновацияларга қилинган харажатлар ҳажми ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ўзаро таъсири орқали кўп омилли модель асосида 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларнинг ишлаб чиқилиши бўйича таклифи Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2022 йил 3 октябрдаги “Вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”ги VI-64-118-2-0-K/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 5 октябрдаги 946/04-07-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бирламчи ишга жойлашганлар сони ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омил кўрсаткичларини корреляцион-регрессион таҳлили асосида битирувчилар рақобатбардошлигини ошириш стратегиялари ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish