Sayt test rejimida ishlamoqda

Амиров Асқар Актамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1506.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдумўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси корхоналарида мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фойда солиғи бўйича мажбуриятларни ҳисобот даврида тўғри акс эттириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида 6420 - «Фойда солиғи бўйича қарзлар» номли ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
6991-«Реструктуризациялаш билан боғлиқ мажбуриятлар» номли ишчи счётни киритиш асосида мажбуриятлар бўйича ҳисоб сиёсати такомиллаштирилган;
молиявий ҳисобот ахборотларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида
6992-«Ҳамкор корхоналарга тўланадиган счётлар», 6993-«Қўшма корхоналарга тўланадиган счётлар», 7992-«Ҳамкор корхоналарга бўлган узоқ муддатли қарзлар» ва 7993-«Қўшма корхоналарга бўлган узоқ муддатли қарзлар» ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф этилган;
ахборот коммуникация технологиялари соҳаси учун мажбуриятлар ички аудити бўйича беш босқичли умумий аудит режаси ва дастури ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
фойда солиғи бўйича мажбуриятларни ҳисобот даврида тўғри акс эттириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида 6420 - «Фойда солиғи бўйича қарзлар» номли ишчи счётини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 603-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги 22-8/6959-сон маълумотномаси). Натижада, фойда солиғи бўйича мажбуриятларни ҳисобот даврида тўғри акс эттирилишига ва бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби ўртасидаги номувофиқликларнинг олди олинишига эришилган;
6991-«Реструктуризациялаш билан боғлиқ мажбуриятлар» номли ишчи счётни киритиш асосида мажбуриятлар бўйича ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш  таклифи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 603-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги 22-8/6959-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, мажбуриятлар бўйича бухгалтерия ахборотларининг тўғри ва шаффоф шаклланишига эришилган;
6992-«Ҳамкор корхоналарга тўланадиган счётлар», 6993-«Қўшма корхоналарга тўланадиган счётлар», 7992-«Ҳамкор корхоналарга бўлган узоқ муддатли қарзлар» ва 7993-«Қўшма корхоналарга бўлган узоқ муддатли қарзлар» ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 603-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги 22-8/6959-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик компанияси томонидан тузиладиган молиявий ҳисобот таркибида ҳамкор ва қўшма корхоналарга бўлган мажбуриятларнинг аниқ акс этишига ва ҳисобот маълумотларининг шаффофлигини ошишига эришилган;
ахборот коммуникация технологиялари соҳаси учун мажбуриятлар ички аудити бўйича беш босқичли умумий аудит режаси ва дастурини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги 44-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Ички аудит тўғрисида» Низомда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги 22-8/6959-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, мажбуриятлар ички аудити умумий режаси ва дастурининг сифатли тузилиши ҳамда аудиторлик текширувларини тўғри ташкил этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish