Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Ирода Зокирходжаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий тарқалган ошқозон саратонини эхографик ташхислашга янгича ёндашувлар», 14.00.19–Клиник радиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib85.

Илмий раҳбар: Абдихакимов Абдулла Нусратиллаевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Шолохов Владимир Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фазилов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номли Москва давлат тиббий-стоматология университети Олий таълим Федерал давлат бюджет таълим муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: эхографиянинг замонавий усуллари комплексини қўллаган ҳолда маҳаллий тарқоқ ошқозон саратонини ташхислашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий тарқоқ ОСда ўсма жараёни босқичи ва тарқоқлигини адекват аниқлаш имконини берувчи комплекс ультратовуш (2D, 3D тартибдаги трансабдоминал эхография, эходопплерография ва компрессион эластография) ташхислашни қўллаш яхши натижа бериши исботланган;

маҳаллий тарқоқ ОСда регионар лимфа тугунлари метастатик зарарланиши (қон оқими тезлиги ортиб, резистентлик индекси камаяди) дифференциал диагностикасида қон томирлар допплерографиясининг имкониятлари аниқланган;

маҳаллий тарқоқ ОС бўлган беморлар регионар лимфа тугунларида деформация коэффициентини (SR) аниқловчи компрессион эластография усулининг аҳамияти аниқланган ва бу метастатик ҳамда реактив зарарланиш ўртасида дифференциал ташхислаш имконини берган;

ОС босқичи ва тарқоқлигини аниқлашда ультратовуш ангиографиянинг информативлиги МСКТ-ангиография билан қиёсий жиҳатда асослаб берилган;

маҳаллий тарқоқ ОС комплекс нур ташхислашнинг тактик-ташхис алгоритми замонавий текширувларни қўшиш йўли билан такомиллаштирилган ва қўлланган ҳар бир усулнинг ўрни ва аҳамияти белгиланган;

маҳаллий тарқоқ ОС ўсиш хусусияти ва жараённинг маҳаллий тарқоқлигига боғлиқ равишда ультратовуш семиотикаси деталлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Эхографиянинг замонавий усуллари комплексини қўллаган ҳолда маҳаллий тарқоқ ошқозон саратонини ташхислашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ошқозон саратонини ташхислашда замонавий технологиялар» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 14 ноябрдаги 8н-д/70-сон маълумотномаси). Тақдим этилган қўлланмада маҳаллий тарқоқ ОСда комплекс эхографияни қўллаган ҳолда замонавий ташхислашнинг имкониятлари келтирилган;

ошқозон саратони билан беморлар диагностикаси ва олиб бориш тактикаси методологияси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 14 ноябрдаги 8н-д/70-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар амалиётчи радиолог-шифокор ва онкологга ташхисни адекват қўйиш имконини берган ва бу беморлар гуруҳини олиб боришнинг тўғри тактикасини танлашда кўмаклашган;

маҳаллий тарқоқ ОС ташхислаш ва даволаш тактикаси бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Тошкент шаҳар онкология диспансери ва Самарқанд вилоят онкология диспансери амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 14 ноябрдаги 8н-д/70-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг татбиқ этилиши ОСда ўсма жараёнининг маҳаллий ва умумий тарқоқлик даражасини баҳолаш аниқлигини ошириш, регионар лимфа тугунлари, жигар ва бошқа аъзоларга метастазларни дифференциаллаш ва умуман ташхислаш босқичи самарадорлигини 73,8% дан 89,6% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish