Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттаров Карим Каршиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўсимлик мойларини самарали турғун ва дисперс никел-мис катализаторларида босқичли гидрогенлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Т220.
Илмий маслаҳатчи: Мажидов Қахрамон Ҳалимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшид Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Азимжон Нормўминович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик мойларини самарали турғун ва дисперс никел-мис кaтaлизaторлaрдa босқичли гидрогенлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта мойини ванадий (1,5 %), родий (0,5%) ва палладий (0,05 %) қўшилган стационар қотишма никель-мис-алюминий катализаторларида форконтакт гидрогенлаш орқали транс-изомерланган кислоталарнинг минимал  бўлиши асосланган;
стационар ва суспензияланган катализаторларнинг бирлаштириши билан озиқ-овқат ва қандолат ёғ-мой аралашмалари олишнинг технологик параметрлари аниқланган.
ҳарорат 180 0C, босим 100 кПа ва хом-ашёни узатиш 1,2..1,5 соат–1 ҳажмий тезлигида қаттиқ ёғларда транс-изомерланган моно-тўйинмаган ёғли кислоталарнинг миқдорини камайтириши аниқланиб, юқори сифатли каталитик гидрогенланган ёғларни ишлаб чиқариш исботланган;
узлуксиз гидрогенлаш шароитларида гидрогенизатнинг йод сони камайиши билан унинг қовушқоқлиги ошиши исботланиб, суюқланиш ва қотиши ҳароратининг ошиши билан транс-кислоталар миқдори ошиши асосланган;
промоторланган стационар ва кукунсимон никель-мис катализаторларида пахта мойини форконтакт гидрогенлаш узлуксиз технологиясида транс-изомерланган ёғ кислоталари миқдорини 5,0 ... 7,0% гача камайтириш, ва уларда линол кислота 25,0 ... 27,0 % атрофида доимий миқдорини таъминлаш имкони яратилган;
ўсимлик мойларини самарали кaтaлизaторлaрдa босқичли гидрогенлашнинг такомиллаштирилган технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсимлик мойларини самарали кaтaлизaторлaрдa босқичли гидрогенлаб мақсадли ёғлар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мойларини босқичма-босқич гидрогенлаш усули «Xonrod invest» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 24 майдаги КС/3-533-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида 3-5% транс-изомерланган ёғ кислоталари сақлаган юқори қаттиқликдаги гидрогенланган ёғлар ишлаб чиқариш имконини берган;
промоторланган никель-мис катализатори иштирокида гидрогенлаш технологияси «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 24 майдаги КС/3-533-сон маълумотномаси). Натижада, юқори селектив, фаоллигини ва паст изомерловчи қобилиятли таркиб катализатори ишлаб чиқариш имконини берган;
юқори қаттиқликдаги гидрогенланган ёғлар асосида маргарин маҳсулотлари олиш технологияси «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 24 майдаги КС/3-533-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида транс-изомерланган ёғ кислоталарининг миқдори 7 % гача минималлаштирилган маргарин маҳсулоти ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish