Sayt test rejimida ishlamoqda

Муқимжонова Умидахон Вахобжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Phaselous aureus,  Vigna sinensis ва Arachhis hypogaea ўсимликлари: кимёвий таркиби, таснифланиши ва улар асосидаги композициялар», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/К462.
Илмий раҳбар: Исақов Мухаммаджон Юнусович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Махсадбек Мўйдинович, кимё фанлар доктори, доцент; Абдуғаниев Бахтиёржон Ёрматович, кимё фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мош (Phaselous aureus), ловия (Vigna sinensis), ерёнғоқ (Arachhis hypogaea)  ўсимликларининг дон ва пояларини кимёвий таркибини аниқлаш, уларнинг донлари учун миллий код рақамларини ишлаб чиқиш ҳамда мазкур ўсимликлар қолдиқ дон ва пояларидан чорва ҳайвонлари учун тўйимлилиги юқори бўлган универсал композицион озуқалар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мош (Phaselous aureus), ловия (Vigna sinensis), ерёнғоқ (Arachhis hypogaea) ўсимликлари намуналари таркибидаги 40 та макро-, микро- ҳамда сийрак тарқалган элементлар миқдори аниқланган ва уларнинг тупроқ – поя – дон тизимида миқдорий нисбати қиёсий асосланган; 
илк бор мош (Phaselous aureus), ловия (Vigna sinensis), ерёнғоқ (Arachhis hypogaea)  ўсимликларининг поя ва донлари таркибидаги углевод, ёғ, оқсил ҳосил қилувчи аминокислоталар, витаминлар миқдори аниқланган;
ушбу ўсимликлардан оқсиллар ажратиб олиниб, улардаги аминокислоталар таркиби алмашинмайдиган аминокислоталарнинг табиий манбаидан иборатлиги исботланган;
мош (Phaselous aureus), ловия (Vigna sinensis), ерёнғоқ (Arachhis hypogaea)  ўсимликларидаги липидлар, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталарнинг миқдорий улушлари газ хроматография усули ёрдамида исботланган;
илк бор дуккакли ўсимлик поялари ва қолдиқ донларидаги макро- ва микроэлементлар ҳамда органик таркиб орасидаги миқдорий кўрсаткичлар асосида чорва қуёнлари учун тўйимлилиги жиҳатидан юқори самарадорликка эга, универсал композицион озуқалар ишлаб чиқилган;
мош (Phaselous aureus) ва ловия (Vigna sinensis) дуккакли ўсимликларининг донларига ТИФ ТН бўйича янги халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мош (Phaselous aureus), ловия (Vigna sinensis), ерёнғоқ (Arachhis hypogaea) ўсимликлари дон ва пояларининг кимёвий таркибини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мош донлари учун ТИФ ТН бўйича ишлаб чиқилган 0713310001, 0713310003 ва 0713310009 код рақамлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатурасига киритилиб, божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 16/05-22-0638-сон далолатномаси). Натижада, экспорт ва импорт жараёнларида мош донларини таснифлашни соддалаштириш, ҳамда бож тўловларини тўғри белгилаш имконини берган;
ловия донлари учун ТИФ ТН бўйича ишлаб чиқилган 0713339001 ва 0713339009 код рақамлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатурасига киритилиб, божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 16/05-22-0648-сон далолатномаси). Натижада, ловия донларини экспорт ва импорт қилишда ундириладиган бож тўловларини тўғри белгилаш имконини берган; 
дуккакли ўсимликларнинг қисмлари ва улардан тайёрланган товарларни синфлаш ва сертификатлаш, ҳамда ТИФ ТН бўйича товар кодларини ажратишга оид тадқиқотлар натижаларидан аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (кимё) мутахассислиги магистрантлари учун “Товарлар кимёси (амалий ва лаборатория машғулотлари)” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Нашр рухсатномаси, №388-314). Натижада, олий таълим муассасаларида товарлар кимёси соҳасидаги мутахассисларининг билимларини мустаҳкамлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish