Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирхайидов Миразиз Мирхолиқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларни операцияга тайёрлаш комплексини такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD /Тib771.
Илмий раҳбар: Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Фоменко Ирина Валерьевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Эге университети (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори лаб ва танглай туғма кемтикли беморларни бирламчи (хейлопластика) операция олди ташҳислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антропометрик ўлчовлар орқали юқори лаб ва танглайдаги патологик аниқланган ўзгаришлар даражаси таҳлил қилиниб, ортодонтик давога тасия қилинган;
уч ўлчамли сканер орақли юздаги иккиламчи деформациялар даражаси аниқланган ва шу асосида ортодонтик операция олди даво режаси ишлаб чиқилган;
замонавий компютер томография ва 3Д сканер ёрдамида суяк қалинлигини аниқланган ва микроимплант ўрнатиш жойи, узунлиги ва диаметрига тўғридан-тўғри кўрсатма олинган;
юқори лаб ва танглай туғма кемтикли беморларни ортоимплант ёки молдингли пластинка ёрдамида операция олди тайёрлашнинг илмий асосланган услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори лаб ва танглай туғма кемтикли беморларнинг операция олди даволаш комплексини такомиллаштириш илмий натижалари асосида:
юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларни операцияга тайёрлаш комплексини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Юқори лаб ва танглай туғма кемтикли бемор болаларда операциядан олдин ва кейин уч ўлчамли сканерлаш технологиясини  қўллаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 8н-д/589-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларни операцияга тайёрлаш комплексини такомиллаштириш имконини берган; 
юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларни операцияга тайёрлаш комплексини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Юқори лаб ва танглай кемтикларини даволаш алгоритми” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 8н-д/589-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларни операцияга тайёрлаш комплексини такомиллаштириш имконини берган;
ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида хамда Фарғона вилояти Стоматология шифохонасида амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 8н-з/239-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларни операцияга тайёрлаш комплексини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish