Sayt test rejimida ishlamoqda

Душамов Истам Тўйибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқларда диабетик гангренаси бор бўлган беморларда болдир ампутацияларининг дифференциаллашган усуллари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2156.
Илмий раҳбар: Матмуротов Қувондиқ Жуманиёзович тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Камалов Тельман Тўлаганович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мусашайхов Хусанбой Таджибаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: оёқлар диабетик гангренаси бўлган беморларда янги жарроҳлик усулларини ишлаб чиқиш орқали болдир ампутациялари натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет фонида оёқлар гангренаси ривожланганда болдир соҳасида оёқ ампутациясини амалга оширишнинг ўзига хос хусуиятлари асосланган; 
оёқларнинг диабетик гангренаси билан оғриган беморларнинг операциядан кейинги даврдаги реабилитацияси учун адекват чўлтоқ яратишни ҳисобга олган ҳолда болдир сохасидаги ангиосомалар структураси  аҳамияти аниқланган;
қандли диабет фонида оёқлар гангренаси ривожланган беморларда болдир чўлтоғи томонидан операциядан кейинги асоратлар ва сон соҳасидаги реампутациялар частотасининг камайиши билан ишлаб чиқилган усулнинг самарадорлиги исботланган; 
қандли диабет фонида оёқларнинг гангренаси бўлган беморларда операциядан кейинги асоратлари частотасини камайтириш билан дифференциацияланган усулнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори ампутациялардан кейин оёқларнинг диабетик гангренаси бўлган беморларни даволаш сифатини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
оёқ артерияларининг вариант анатомияси ва унинг реваскуляризация «Оёқ артерияларининг вариант анатомияси ва унинг реваскуляризациядаги роли» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 08-35810-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар зарарланган артериал ҳавзага қараб, қандли диабет фонида оёқларнинг гангренаси бўлган беморларни хирургик даволаш стратегиясини танлашни оптималлаштиришга имкон берган;
оёқларнинг юқори ампутацияси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чиқилган «Оёқларнинг юқори ампутацияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 08-35810-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар операциядан кейинги даврда чўлтоқнинг бирламчи битиши самарадорлигини оширишга, йиринглаш частотасини, шунингдек, пастки оёқларнинг такрорий ампутациялари эҳтимолини камайтиришга имкон берган;
қандли диабет фонида оёқларнинг гангренаси билан оғриган беморларни даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг ҳамда Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг йирингли хирургия бўлимларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 08-35810-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий этиш қандли диабет фонида оёқ ампутациясининг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришга, чўлтоқнинг операциядан кейинги асоратларини 20,9 дан 2,7% гача камайтиришга ва тизза бўғимининг сақланиш частотасини 95,4 дан 100% гача оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish