Муминов Шовкат Кадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касалликлари билан оғриган беморларда контраст-индуцирланган нефропатия (прогностик ва привентив жиҳатлари)», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib391.
Илмий раҳбар: Аляви Бахром Анисханович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маъруф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Украина ТФА М.М. Амосов номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги миллий институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юракни ишемик касаллиги бор беморларда контраст-индуцирланган нефропатияни ривожланишининг прогнозли омилларини аниқлаш ва профилактик чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак ишемик касаллигини рентгеноконтраст эндоваскуляр муолажалар билан даволаш натижасида буйрак структура-функционал ҳолатидаги фильтрация тезлигининг пасайиши ва сегментар артериялари сезувчанлик индексининг ортиши контраст-индуцирланган нефропатия пайдо бўлишининг хавф омиллари эканлиги асосланган;
юрак ишемик касалликли беморларда рентгеноконтраст эндоваскуляр муолажалар ўтказишда қандли диабетнинг борлиги, қон зардобида холестериннинг паст зичликли липопротеидлар фракцияси миқдорининг ортиши ва гемоглобин миқдорининг пасайиши контраст-индуцирланган нефропатия ривожланишининг предикторлари эканлиги асосланган;
юрак ишемик касаллиги билан хасталанган контраст-индуцирланган нефропатияга мойил беморларда систолик қон босимининг юқорилиги, юрак уриш сонининг ортиши, юрак етишмовчилигининг аниқланиши, эндотелий фаолиятининг ўзгариши, чап қоринчада дилатациянинг ўта ривожланиши ва унинг диастолик фаолиятининг бузилиши аниқланган;
рентгеноконтраст эндоваскуляр муолажалар ўтказишда контраст-индуцирланган нефропатия пайдо бўлиши предикторлари бу кўп тармоқли стентлаш, рентгеноконтраст эндоваскуляр муолажалар ўтказиш жараёнининг узайиши ва рентгенконтраст воситаларнинг миқдори каби омиллар эканлиги исботланган;
илк бор рентгеноконтраст эндоваскуляр муолажалар ўтказишга тайёрлашда статинлар билан даволаш фонида N-ацетилцистеин инфузиясидан фойдаланиш контраст-индуцирланган нефропатия ривожланишида ишончли привентив самара бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак ишемик касалликлари билан оғриган беморларда контраст-индуцирланган нефропатияни даволашда прогностик ва привентив жиҳатларни аҳамияти ва ўрнини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Юрак ишемик касаллик билан хасталанган беморларда контраст-индуцирланган нефропатия предикторлари ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 21 декабрдаги 8н-8д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма юрак ишемик касалликлари билан хасталанган беморларда контраст-индуцирланган нефропатияни эрта ташхислаш, касалликни олдини олишда эндоваскуляр муолажаларни олиб бориш ва касалликнинг асоратларни камайтириш имконини берган;
юрак ишемик касалликлари ҳамда контраст-индуцирланган нефропатияни даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 февралдаги 8н-з/14-сон маълумотномаси). Татбиқ қилинган натижалар хасталикни даволаш самарадорлигини оширади, эндоваскуляр муолажаларни амалга ошириш беморларни касалхонада даволаниш даврини қисқартиради, касаллик асоратларни 19%га камайтирган ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратган.