Sayt test rejimida ishlamoqda

Санаева Наргиза Пайзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп ғиштли бино элементларининг кучланиш-деформацияланиш ҳолатига қуруқ-иссиқ иқлимнинг таъсири”, 05.09.01-“Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3211.
Илмий раҳбар: Усманов Валиахмат Файзиллаевич, техника фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, доцент Хотамов Асадулла Тоштемирович ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Маткаримов Санъат Юсуббоевич.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кўп қаватли ғиштли бино элементларининг кучланиш-деформацияланиш ҳолатига қуруқ-иссиқ иқлимнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда сонли ва экспериментал тадқиқотлар ўтказиш ва олинган натижалар асосида тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бир хил технология бўйича пишиқ ғиштдан тайёрланган тажрибавий намуналар ҳар хил шароит таъсирида бўлганда ҳарорат, намлик ва Қуёш нурларининг бевосита таъсири остида бўлган намуна деформацияси, нормал (лаборатория) шароитида сақланган намуна деформациясига нисбатан 98% кўп бўлганлиги аниқланган.
бир хил технология бўйича пишиқ ғиштдан тайёрланган тажрибавий намуналар ҳар хил шароит таъсирида бўлганда ҳарорат, намлик ва Қуёш нурларининг бевосита таъсири остида бўлган  намуна мустаҳкамлиги, нормал (лаборатория) шароитида сақланган намуна мустаҳкамлигига нисбатан 16% га кам бўлганлиги аниқланган.
ғишт териш технологияларига (терим чоклари тўлдирилмаган ва ғишт сувга туйинтирилмаган) риоя қилинмасдан пишиқ ғиштдан тайёрланган тажрибавий намунага ҳарорат, намлик ва Қуёш нурларининг бевосита таъсири остида бўлган намуна мустаҳкамлиги, нормал (лаборатория) шароитида сақланган намуна мустаҳкамлигига нисбатан 43% га кам бўлиши аниқланган.
ғишт ва қоришма маркалари бўйича нормал (лаборатория) шароитида бажарилган ғишт терими учун аниқланган ва меъёрий хужжатда қабул қилинган ҳисобий қаршилик R ғиштнинг маркаси М100 ва маркаси М25 қоришмадан бажарилган тажрибалардан олинган қаршиликка нисбатан 31% га кам бўлиши аниқлаган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кўп қаватли ғиштли бино деворининг мустаҳкамлигига қуруқ-иссиқ иқлимнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида;
ғиштли биноларни барпо этишда ғишт териш технологиясига риоя қилинмасдан ҳамда ҳаво ҳарорати ва намлигини таъсири “NinaStroyServis” масъулияти чекланган  жамиятига жорий этилган (“NinaStroyServis” МЧЖнинг 2022 йил 04 июлдаги маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилояти Жомбой туманида пишиқ ғиштдан қуриладиган 2 қаватли «Баркамол Авлод» болалар мактаб биносини лойиҳалашда қўлланилган ҳамда ғишт теримининг мустаҳкамлигини таъминлашга эришилган.
ғиштли биноларни барпо этишда ғишт териш технологиясига риоя қилиш чоклар сонини камайтириш ғишт қалинлигига эътибор бериш “Самарқанд қишлоқ қурилиш лойиҳалаш институти” масъулияти чекланган жамиятига жорий этилган. (“Самарқанд қишлоқ қурилиш лойиҳалаш институти” МЧЖнинг 2022 йил 10 июндаги маълумотномаси) .Самарқанд вилояти Каттақурғон шаҳрида пишиқ ғиштдан қуриладиган 3 қаватли мактаб биносини лойиҳалашда қшлланилди ҳамда тикланаётган бинога ишлатиладиган ғишт қалинлигини белгилаб олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish